locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фарғонада ITF Juniors J60 халқаро турнири якунланди

Мусобақа давомида ёш теннисчилар юқори даражада ўйин намойиш этиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фарғонада ITF Juniors J60 халқаро турнири якунланди
photo: Tennis Uzbekistan

Фарғонада ITF Juniors J60 халқаро турнири якунланди.

Фарғона шаҳрида ўтказилган ITF Juniors J60 халқаро турнири ўз ниҳоясига етди. Мусобақа давомида ёш теннисчилар юқори даражада ўйин намойиш этиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Ўғил болалар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида Ўзбекистон вакиллари Данила Квасов / Аҳмаджон Тошмуҳамедов ишончли ўйин кўрсатиб, турнир ғолибига айландилар.

Яккалик баҳсларида:
— ўғил болалар ўртасида россиялик теннисчи Александр Куницын ғолиб бўлди
— қизлар ўртасида эса Қозоғистон вакили Еркажан Жанатаева турнир чемпионига айланди

Мазкур турнир ёш спортчилар учун муҳим тажриба майдони бўлиб хизмат қилди.

Ғолиб ва совриндорларни табриклаймиз ҳамда уларга келгуси мусобақаларда омад тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг