locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Billie Jean King Cup: Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани Шри-Ланкага қарши бошлайди

15 июн куни Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги илк учрашувини Шри-Ланка жамоасига қарши ўтказади.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Billie Jean King Cup: Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани Шри-Ланкага қарши бошлайди
photo: gettyimages

15–21 июн кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Billie Jean King Cup by Gainbridge мусобақасининг Осиё/Океания минтақаси II гуруҳи баҳслари бўлиб ўтади.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси B гуруҳидан жой олди. Гуруҳдаги рақиблар — Малайзия, Хитой Тайпейи, Лаос ва Шри-Ланка терма жамоалари.

15 июн куни Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги илк учрашувини Шри-Ланка жамоасига қарши ўтказади.

Мамлакатимиз шарафини мусобақада Севил Юлдашева, Нигина Аллиимова, Фотима Маҳмудова ва Кейра Ким ҳимоя қилади. Жамоа сардори — Акгул Аманмурадова.

Терма жамоамизга бўлажак учрашувларда омад, ишонч ва ёрқин ғалабалар тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг