ATP рейтинги янгиланди: Ҳумоюн Султонов кўтарилди, қолган теннисчилар пасайишди
Ўзбекистонлик 7 нафар теннисчи жаҳон рейтингидан ўрин олди
Расм: Olamsport.uz
Профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янгиланган рейтингни эълон қилди. Унга кўра, мамлакатимиздан 7 нафар теннисчи рўйхатда қайд этилди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Ҳумоюн Султонов ўтган ҳафтага нисбатан 3 поғона юқорилаб, 294-ўринга кўтарилди. Бироқ қолган барча теннисчиларимизнинг натижалари пасайгани кузатилди.
Янгиланган рейтингда теннисчиларимиз ўрни қуйидагича:
• 294 (297) – Ҳумоюн Султонов – 176 очко
• 481 (478) – Сергей Фомин – 86 очко (+1)
• 1017 (1004) – Максим Шин – 14 очко
• 1269T (1260T) – Амир Милушев – 6 очко
• 1802T (1788T) – Ботир Сапаев – 1 очко
• 1890T (1882T) – Абдулазиз Усмонжонов – 1 очко
• 2059T (1986T) – Дамир Абдусамадов – 1 очко
Бакрадзе Иман
Редактор