Андижон шаҳрида ATF 14&Under халқаро турнири якунланди
Андижон шаҳрида ATF 14&Under халқаро турнири якунланди.
Мусобақада Ўзбекистоннинг ёш теннисчилари муносиб натижаларни қайд этиб, бир нечта чемпионлик унвонларини қўлга киритишди.
14 ёшгача бўлган ўғил болалар яккалик баҳсларида Милан Зинатулин чемпион бўлди. Финалда у Диёрбек Зокиров устидан 6:1, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди — Диёрбек учрашувни давом эттира олмади.
Қизлар яккалик баҳсларида Одина Ҳакимова чемпионликни қўлга киритди. Финалда у С. Нигматулинани 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Ўғил болалар жуфтлик баҳсларида Диёрбек Зокиров ва Милан Зинатулин жуфтлиги финалда Аббос Нуруллаев ҳамда Қозоғистон вакили А. Базарбековни 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, биринчи ўринни эгаллади.
Қизлар жуфтлик баҳсларида Одина Ҳакимова ва Диляра Рустамова чемпион бўлишди. Финалда улар Ева Горшенёва ва Анна Овсепян жуфтлигидан 6:0, 6:2 ҳисобида устун келишди.
Ёш теннисчиларимизни ёрқин ғалабалар билан табриклаймиз ва уларга келгуси мусобақаларда омад тилаймиз!