locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ғаллаоролда замонавий спорт иншооти фойдаланишга топширилди

Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Теннис
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ғаллаоролда замонавий спорт иншооти фойдаланишга топширилди
Фото: Спорт вазирлиги

Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани Мирзабулоқ маҳалласда 2-сонли спорт мактаби замонавий спорт иншооти фойдаланишга топширилди. Ушбу спорт иншоотининг очилиш маросими кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Нозимжон Усмонов, туман ҳокимлиги масъул ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этиб, янги маскан билан яқиндан танишдилар. Маросим давомида нуронийлар томонидан дуога қўл очилиб, эзгу тилаклар билдирилди ва рамзий лента кесилиб, замонавий спорт залнинг рамзий калитлари 2-сон спорт мактабига топширилди, шу ўринда фойдаланишга расман старт берилди.

Мазкур иншоот Ғаллаорол тумани Мирзабулоқ МФЙ Хонақоҳ қишлоғида қурилган бўлиб, спорт залида спортнинг мини футбол, гандбол, баскетбол, волейбол турлари ҳамда яккакураш спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказишга мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг