Александра Бармичева Буюк Британиядаги турнирда ярим финалга чиқди
Ярим финалда Александра турнирнинг бешинчи рақамли сейялиси бўлган британлик Эди Гриффитс билан кортга чиқади.
photo: Tennis Uzbekistan
Ўзбекистоннинг ёш теннисчиси Александра Бармичева Буюк Британияда ўтаётган ITF J100 Loughborough халқаро турнирида муваффақиятли иштирок этишни давом эттирмоқда. Спортчимизни якка баҳсларда ярим финал босқичига йўл олди.
Чорак финалда учинчи рақам остида сараланган теннисчи сифатида қатнашётган Бармичева британлик София Кристодулоуни (Буюк Британия, 8 рақам остида сараланган) 6-3, 6-4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, барқарор ўйин, юқори босим ва кучли тактик устунлигини намойиш этди.
Ярим финалда Александра турнирнинг бешинчи рақамли сейялиси бўлган британлик Эди Гриффитс билан кортга чиқади.
J100 турниридаги ярим финал босқичига чиқиш — Бармичева учун муҳим натижа бўлиб, унинг халқаро майдондаги жадал тараққиётини тасдиқлайди.
Иброҳим Жалолов
Редактор