Абдурахмон Каримов ITF J30 Манама турнирида финалчи бўлди
Ярим финалда Каримов Миср вакили Аҳмад Иброҳим устидан ишончли ғалабага эришди — 6–1, 4–6, 6–1 ва ҳал қилувчи сетда кучли характер кўрсатди.
photo: Tennis Uzbekistan
Ўзбекистонлик теннисчи Абдурахмон Каримов Баҳрайнда ўтаётган ITF J30 Манама халқаро ёшлар турнирида муваффақиятли иштирок этди. Спортчимиз якка баҳслар бўйича финалга қадар етиб бориб, бутун мусобақа давомида барқарор ўйин намоён қилди.
Ярим финалда Каримов Миср вакили Аҳмад Иброҳим устидан ишончли ғалабага эришди — 6–1, 4–6, 6–1 ва ҳал қилувчи сетда кучли характер кўрсатди.
Финал учрашувида Абдурахмон турнирнинг кутилмаган ёрқин иштирокчиси, Иорданиялик Малак Эл-Курнега қарши кортга чиқди. Кескин курашда спортчимиз 1–6, 1–6 ҳисобига имкониятни бой бериб, мусобақани иккинчи ўринда якунлади.
J30 Манама турнири финалига чиқиш — ёш теннисчи учун муҳим натижа ва Ўзбекистон ёшлари тайёргарлигининг юқори даражада эканлигининг яна бир исботидир.
Иброҳим Жалолов
Редактор