Марко Бугарин «Бунёдкор»ни тарк этди
“Бунёдкор” ҳимоячиси Марко Бугарин жамоани тарк этди. Бу ҳақда Sports24.uz хабар берди.

27 ёшли черногориялик футболчи 2025 йилнинг бошида “Бунёдкор” сафига келиб қўшилганди. Бир ярим мавсум давомида у “қалдирғочлар” сафида тўп суриб келди. Бу вақт давомида 40дан ортиқ беллашувларда қатнашди.

Молиявий муаммолар гирдобидаги “қалдирғочлар”нинг ҳимоясида камчиликлар пайдо бўлди. Бугариннинг кейинги жамоаси тез орада маълум бўлади.

Марадона Сафаров «Истаравшан»ни тарк этди
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Марадона Сафаров “Истаравшан”ни тарк этди. Бу ҳақда Sports24.uz хабар берди.

Манбага кўра, футболчи Тожикистон клуби билан келишув асосида хайрлашган. 33 ёшли футболчи мавсум аввалида жамоа сафига келиб қўшилганди.

Ортда қолган вақт давомида Сафаров 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Футболчининг янги жамоасини тез орада билиб оламиз.

Азиз Кашибханов «Нефтчи»га ўтди
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Азиз Кашибханов жамоасини ўзгартирди. Бу ҳақда Sports24.uz хабар берди.

24 ёшли футболчи Қўчқор-Отанинг “Нефтчи” клуби билан шартнома имзолади. Футболчи бунга қадар “Мурас Юнайтед” жамоасида тўп суриб келган.

Бу клубда Дмитрий Ан бошқармоқда. Жамоада Собит Синдаров, Сардор Хурсандов каби ўзбекистонлик футболчилар ўйнамоқда.

Михаил Стефан «Динамо»га ўтмоқда
Молдовалик ҳимоячи Михаил Стефан фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради.

Sports24.uz хабар беришича, 24 ёшли футболчи Самарқанднинг “Динамо” клуби билан келишувга эришган. Футболчи тез орада жамоа томонидан расман эълон қилинади.

Стефан “Динамо” билан бир ярим йиллик шартнома имзолади. У марказий ҳимояда ўйнайди. Катта эҳтимол билан у жамоани тарк этиши кутилаётган Жаҳонгир Ўрозовнинг ўрнини эгаллайди.

Сирожиддин Қўзиев собиқ жамоасига қайтди
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сирожиддин Қўзиев собиқ жамоаспга қайтди. Бу ҳақда Sports24.uz нашри хабар берди.

Манбага кўра, футболчи Ғузорнипг “Шўртан” жамоасига қайтган ва иккинчи даврани улар сафида бошлаши кутилмоқда.

29 ёшли футболчи бунга қадар Ҳиндистоннинг "Бенгалуру" клубида ўйнаган ҳамда жамоани яқинда тарк этганди. Ортда қолган вақт давомида Қўзиев клуб сафида 13 та баҳсда майдонга тушишга улгурган.

Қўзиев Ҳиндистонга йўл олишидан аввалроқ “Машъал”, “Нефтчи”, “Шўртан” ва Малайзиянинг “Кучинг” жамоалари сафида ўйнаганди.

«Уни тўхтатиб бўлмайди!» — Лионел Мессининг собиқ жамоадоши Англияни Аргентинага қарши баҳсда мумкинсиз вазифа кутётганидан огоҳлантирди
«Уни тўхтатиб бўлмайди!» — Лионел Мессининг собиқ жамоадоши Англияни Аргентинага қарши баҳсда мумкинсиз вазифа кутётганидан огоҳлантирди

Англия миллий жамоаси ЖЧ ярим финалида Аргентинага қарши тарихий учрашув олдида Лионел Мессини зарарсизлантириш деярли «имконсиз» вазифа экани ҳақида огоҳлантирилди.

«Интер Майами» юлдузи фаолиятида илк бор «Уч шерлар»га қарши майдонга тушишга тайёрланмоқда. Ушбу баҳс ғолиби Жаҳон чемпионати финалига йўл олади.
photo: gettyimages
Аргентина афсонаси ҳануз тўхтатиб бўлмас даражада

Саккиз карра «Олтин тўп» совриндори Аргентина миллийсидаги собиқ жамоадоши Федерико Фернандес Томас Тухел шогирдлари учун жиддий огоҳлантириш берди.

Англия лагерида тактик тайёргарлик давом этаётганига қарамай, Фернандеснинг фикрича, сўнгги 20 йиллик футбол тарихи Мессини қандайдир махсус режа орқали тўхтатишга уринишлар кўпинча муваффақиятсизлик билан якунланишини кўрсатган.

Турнирнинг энг яхши тўпурари билан юзма-юз келиш ҳақида гапирар экан, Фернандес talkSPORT нашрига шундай деди:

— Уни тўхтатиб бўлмайди. Бу савол сўнгги 20 йил давомида бериб келинмоқда. Лионел ҳар доим тўпни қабул қилиш йўлини топади: баъзида орқага тушади, баъзида қанотга яқинроқ ҳаракат қилади. Вазият яратиш учун унга фақат яхши узатма ва тўпни назорат қилиш кифоя. Ҳатто унга алоҳида футболчи бириктирсангиз ҳам, фойдаси бўлмаслиги мумкин. Йиллар давомида ҳамма унга қарши ҳар қандай усулни синаб кўрган. Мен эса машғулотларда Мессини қўриқлашга мажбур бўлмаслик учун мураббийдан доим бизни бир жамоага қўйишни сўрардим.
photo: gettyimages
Тухел Холандга қарши ўйиндаги режага таянади

«Ньюкасл»нинг собиқ ҳимоячисидан келган бу огоҳлантириш жиддий бўлса-да, Томас Тухел ўз тактик схемаси натижа беришга ишонмоқда.

Немис мутахассиси Англиянинг аввалги босқичдаги ҳимоявий ўйинидан руҳланган. Ўша учрашувда инглизлар яна бир жаҳон юлдузининг таъсирини сезиларли даражада чеклашга муваффақ бўлишганини биласиз.

— Лионел Мессининг ҳар сафар буну уддалаши ақл бовар қилмас даражада фантастик. У буни турли йўллар билан амалга оширади. Месси бўш зоналарни топади, керакли лаҳзани сезади. Энг муҳими, бутун жамоа унинг ғоясига ишонади. Биз Лионелнинг атрофида дадил ҳаракат қилишимиз ва унга бериладиган ёрдамни тўхтатишимиз керак. У Эрлинг Холанддан бутунлай бошқа типдаги футболчи, аммо биз Эрлингга қарши яхши ўйнадик. Энди бу сафар ҳам йўлини топамиз, — деди Тухел.
photo: gettyimages
Кейн фақат Мессига эътибор қаратиш хато бўлишини айтди

Месси ушбу турнирда ҳозиргача 8 та гол урган бўлса-да, Англия сардори Харри Кейн фақат собиқ «Барселона» ва ПСЖ юлдузига эътибор қаратиш инглизлар учун хато бўлишини таъкидлади.

— У деярли 20 йилдан бери дунёдаги энг яхши футболчилардан бири, балки энг яхшиси бўлиб келмоқда. Унинг қанчалик хавфли эканини ҳамма билади. Аммо биз Мессига эмас, Аргентинага қарши ўйнаймиз. Биз кучли жамоага, ажойиб футболчилардан ташкил топган яхлит таркибга қарши майдонга тушамиз. Ўйин атрофидаги эътибор Месси ва бошқа йирик номлар билан боғланиши табиий, лекин биз бу бундан ҳам каттароқ нарса эканини яхши биламиз, — деди Кейн.
photo: gettyimages
Бугун Тошкент вақти билан 23:55 да бошланадиган ушбу баҳсда қайси жамоанинг имконияти юқорироқ? Месси кетма-кет иккинчи чемпионлик учун бир қадам олдинга ташлайдими, ёки инглизлар олтмиш йилдан кейин ниҳоят яна мундиал ғолиблигини қўлга киритиш йўлида финалга йўл оладими? Кун ўйини | 15 июль23:55. Англия — Аргентина

Лионель Месси тўққиз ёшидаёқ суперюлдуз бўлган: асосий жамоа футболчилари машғулотдан кейин «митти сеҳргар»ни томоша қилиш учун қолишган
Саккиз карра «Олтин тўп» соҳиби ва жаҳон чемпиони бўлишидан анча аввал Лионель Месси Росариода тирик афсонага айланганди. У «Барселона»нинг Ла Массийа академиясига кўчиб ўтишидан олдин «Ньюэллс Олд Бойз» ёшлар жамоасидаги ўйинлари билан шунчалик катта таассурот қолдирганки, клубнинг асосий таркиб футболчилари унинг маҳоратини томоша қилиш учун ўз ишларини тўхтатиб туришган.
photo: gettyimages
Асосий жамоа футболчилари «митти сеҳргар»дан ҳайратда қолишган

«Ньюэллс Олд Бойз»нинг собиқ футболчиси, кейинчалик футболчилик фаолиятини якунлаб, рассомлик билан шуғуллана бошлаган Матиас Фондато ёш Месси атрофидаги ғайриоддий муҳитни эслади.

Фондато Мессидан бир неча ёш катта бўлишига қарамай, у ва асосий жамоанинг бошқа футболчилари клуб академиясида рақибларини бирин-кетин мағлуб этаётган иқтидорли бола ҳақида яхши билишган.

— Ҳамма жамоаларни тор-мор қилаётган «митти сеҳргар» ҳақида гапирарди. Ўша пайтда мен асосий жамоага эндигина қўшилаётгандим. Меҳмонхонага кетишдан олдин бутун асосий жамоа унинг ўйинларини томоша қилиш учун қоларди. Душдан чиққанимиздан кейин автобус жўнаб кетгунича бироз вақтимиз бўларди ва биз унинг учрашувларини кўришга борардик. Унинг ўйинини томоша қилиш ақл бовар қилмас даражада эди. Ҳозирги Месси билан деярли бир хил эди, фақат ўшанда у тўққиз ёшда эди, — деди Фондато talkSPORT нашрига.
photo: gettyimages
«87-йиллар машинаси» ва Марадонага қиёслар

Месси тўп тепган ёшлар жамоаси машҳур «87-йиллар машинаси» номи билан танилган. Ушбу жамоа уч йил давомида бирорта ҳам учрашувда мағлуб бўлмаган.

Месси жуда ёш бўлишига қарамай, маҳаллий мухлислар уни Диего Марадонага қиёслай бошлашганди. Бунга Мессининг 1993-йилда Марадона «Ньюэллс Олд Бойз» сафидаги дебют учрашувини стадиондан томоша қилгани ҳам сабаб бўлган.

Тўққиз ёшида Месси Марсело Биелса стадионида мухлислар қаршисида тўп билан турли ҳаракатларни бажариб, уларни ҳайратга соларди. Трибуналар эса унинг исмини айтиб ҳайқирарди.

— Энг асосий жиҳат унинг бўйи эди. У жуда кичик эди, аммо ўз тенгқурларига қарши ўйнаганда катталардек фикрлаётгандек кўринарди. Балки ўша пайтда унинг келажакда ҳозирги даражасига етиши мумкинлигини айтиш қийин бўлгандир. Бироқ унинг шу ёшдаги бошқа болалардан мутлақо фарқ қилиши яққол кўриниб турарди, — деди Фондато.
photo: gettyimages
Вақтга бўйсунмайдиган мерос

Месси Испанияга тарихий трансферини амалга оширишидан олдин «Ньюэллс Олд Бойз»нинг асосий жамоаси сафида бирорта ҳам расмий учрашув ўтказмаган. Шунга қарамай, унинг Аргентинадаги таъсири ҳамон сақланиб қолган.

Ёшлар жамоасидаги ўйинларидан ўнлаб йиллар ўтган бўлса-да, Месси жаҳон футболида юқори савияда ўйнашда давом этмоқда. Унинг собиқ жамоадошларидан бири Педри ҳам аргентиналик футболчининг ажойиб спорт формаси ва узоқ йиллик барқарорлигини алоҳида эътироф этган.

Фондато учун Мессининг 2022-йилги Жаҳон чемпионатида кубокни боши узра кўтариши Росариода бошланган ҳикоянинг мантиқий якуни бўлди.

— Бир пайтлар Аргентинада айрим одамлар: «У Жаҳон чемпионатида ғолиб бўла олмаяпти, ҳеч қачон бунга эришмайди», деб норозилик билдиришарди. У Жаҳон чемпиони бўлганидан кейин ҳам шунча йил давомида бир хил юқори савияда ўйнашда давом этаётгани ақл бовар қилмайди. Мен футбол ичида бўлган инсон сифатида унинг имкониятларига ҳеч қачон шубҳа қилмаганман, — деди Фондато.

photo: gettyimages
Месси Аргентина сардори сифатида бугун яна бир тарихий воқеани амалга оширди. Бу сафар Жаҳон чемпионати 2026 нимчоракфиналида «митти сеҳргар» ва унинг жамоаси камбек амалга ошира олди. Леонел ҳаммасига лойиқми? Лотин Америка вакиллари бу сафарги мундиалда қаергача етиб бора олади?

ЖЧ-2026: Бразилия ва Норвегия баҳсида “Red Bull” тизимининг собиқ иқтидорлари тўқнаш келади
Бир неча дақиқалардан кейин Бразилия ва Норвегия терма жамоалари ЖЧ-2026 чорак финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. Ушбу учрашувда “Red Bull” футбол тизими билан боғлиқ бўлган бир қатор таниқли футболчилар ўзаро тўқнаш келади.

Бразилия ҳужум чизиғига “RB Лейпциг”нинг собиқ форварди Матеус Кунья етакчилик қилади. Норвегия ҳужумининг асосий кучи эса Эрлинг Холанд ҳисобланади. Ҳар икки футболчининг фаолиятида “Red Bull” тизими муҳим ўрин тутган.

Кунья “RB Лейпциг” сафида 52 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урган. Холанд эса Европа футболида айнан “Red Bull Зальцбург” жамоасидаги ёрқин ўйинлари орқали танилган. Норвегиялик ҳужумчи Австрия клуби сафида 27 та учрашувда 29 та гол урган.

“Лейпциг”ни тарк этганидан сўнг Кунья Бразилиянинг етакчи ҳужумчиларидан бирига айланди. Унинг “Герта” сафидаги муваффақиятли даври фаолиятидаги муҳим босқичлардан бири бўлди.

Холанднинг юксалиши эса янада шиддатли кечди. У аввал Дортмунднинг “Боруссия”си, кейин эса “Манчестер Сити” сафида сермаҳсул ўйин намоиш этиб, дунёдаги энг кучли ҳужумчилардан бири мақомини мустаҳкамлади.

Норвегия терма жамоасининг яна бир неча футболчиси ҳам “Red Bull” тизими билан боғлиқ. Александр Сёрлот, Орьян Нюланд ва Антонио Нуса турли даврларда “RB Лейпциг” шарафини ҳимоя қилган. Уларнинг орасида Нуса Германия клубида энг муҳим фаолият даврини ўтказмоқда.

Юлиан Райерсон эса 2025/26-йилги мавсумда Дортмунднинг “Боруссия”си сафида ажойиб ўйин намоиш этди. Энди унинг Бразилияга қарши баҳсда қандай ҳаракат қилиши катта қизиқиш уйғотмоқда.

Бразилия ушбу учрашувнинг асосий фаворити сифатида майдонга тушади. Бироқ Норвегия “Red Bull” тизимидан чиққан футболчилари ёрдамида сенсация қайд этиб, Жаҳон чемпионатидаги юришини давом эттиришга умид қилмоқда.

«Катта бешлик! Бизда 5 та Жаҳон чемпионлиги бор» — бразилиялик мухлислар аргентиналикларни масхара қилди
Дўстона “беш ташлаш” ортида унчалик ҳам дўстона бўлмаган киная яширинганди: бразилиялик мухлислар терма жамоалари либосида нечта юлдуз борлигини жуда яхши билишади.

Бразилия ишқибозлари азалий рақиблари Аргентинага ҳазиломуз мурожаат йўллаб, футбол тарихидаги энг машҳур статистик фактлардан бирини яна бир бор эслатиб қўйишди.

ЖЧ-2026 вақтида бир гуруҳ бразилиялик мухлис GOAL нашрининг FanZone лойиҳасида иштирок этди. Улардан Аргентина терма жамоаси мухлисларига бирор гап айтиш сўралганда, бразилияликлар эски, аммо ҳамон таъсирли ҳазилдан фойдаланишди.

«Катта бешлик»

GOAL мухбири Аргентинага қандай хабар йўллашларини сўраганида, мухлислар жавобни узоқ ўйлашмади.

— Аргентинага катта “беш” ташлаймиз, чунки бизда бешта Жаҳон чемпионлиги бор, биласиз-ку? — деди мухлислардан бири кулиб.

Бундай ҳазиллар Бразилия ва Аргентина ўртасидаги рақобатнинг бир қисмига айланган. Статистикага асосланган бу кинаяга қарши баҳслашиш ҳам осон эмас.

Бразилия Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг совриндор терма жамоа бўлиб қолмоқда. “Селесао” 1958-йилдан 2002-йилгача бўлган даврда беш марта жаҳон чемпиони бўлган.

Аргентина ҳисобида эса учта чемпионлик бор. “Албиселесте” сўнгги бор 2022-йилда Қатарда Лионель Месси бошчилигида Жаҳон чемпионати кубогини қўлга киритган.

Мухбири бразилияликлардан Аргентина нечта Жаҳон чемпионлигига эга эканини сўраганида, улар бу саволга ҳам ҳазил билан жавоб қайтаришди.

— Улларда нечта? — деб сўради мухбир.

— Билмайман, ўзларидан сўранг, — деди мухлислардан бири ва яна кулги бошланди.

Бу шунчаки қувноқ суҳбат бўлса-да, унинг ортида катта футбол тарихи бор. Бразилия ва Аргентина ўртасидаги қарама-қаршилик жаҳон футболидаги энг кескин ва машҳур рақобатлардан бири ҳисобланади.

Ҳар икки терма жамоа ҳам ЖЧ-2026га чемпионликлар сонини яна биттага ошириш мақсадида келган.

Нестор Лоренсо: «Ўзбекистон жуда тартибли ва қандай ўйнашни аниқ билади»
Жаҳон чемпионати K гуруҳи 1-туридан ўрин олган Колумбия – Ўзбекистон учрашуви олдидан Колумбия терма жамоаси бош мураббийи Нестор Лоренсо рақибини менсимаслик яхши эмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Унинг таъкидлашича, мундиалнинг илк ҳафтаси ҳеч бир жамоани кучсиз деб ҳисоблаш мумкин эмаслигини кўрсатди.

2022 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборган Жанубий Америка вакиллари бу сафар мусобақага фаворитлардан бири сифатида келмоқда. Бироқ Лоренсо мундиалдаги илк иштирокини ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоасини паст баҳолаш катта хато бўлишини айтди.

«Жаҳон чемпионати бизга шуни кўрсатмоқдаки, бу ерда кичик жамоалар йўқ ва ҳеч кимни менсимаслик керак эмас», — деди Лоренсо Ацтека стадионида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

«Ўзбекистон кучли жамоаларга қарши жуда яхши натижалар қайд этган. Уларинг ажойиб мураббийи бор, таркибида эса юқори савиядаги тўрт-беш нафар футболчи мавжуд. Энг муҳими, бу жамоа жуда тартибли ва қандай ўйнашни аниқ билади.»

Колумбия Мексикага муваффақиятли саралаш босқичидан сўнг юқори кайфиятда етиб келди. Жамоа таркибида “Бавария” ҳужумчиси Луис Диас ҳамда тажрибали плеймейкер Хамес Родригес етакчилик қилмоқда.

Лоренсо сўнгги йилларда жисмоний ҳолати билан боғлиқ муаммоларга дуч келган Колумбия сардори Хамес Родригес ўйин олдидан яхши ҳолатда эканини таъкидлади.

«Хамеснинг аҳволи яхши. У жисмоний томондан тобора яхшиланиб бормоқда.

Унинг истеъдоди ва футбол сифати шундайки, бошқалар каби кўп югурмаса ҳам, ўйинга аниқлик олиб киради ва ҳал қилувчи вазиятларда муҳим қарорлар қабул қилади», — деди мураббий.

Аргентиналик мутахассис Колумбия терма жамоаси турнирнинг энг кучли жамоалари намойиш этаётган юқори темпга мослаша олмаслиги ҳақидаги фикрларни ҳам рад этди.

«Биз бундай даражада ўйнай олишимизни аллақачон кўрсатганмиз», — деди у яқинда Хорватия ва Францияга қарши ўтказилган учрашувларни эслаб.

«Яхши футбол ўйнаш фақат кўп югуриш дегани эмас. Баъзида биз интенсивлик билан сифатли футболни адаштириб юборамиз.»

Ацтека стадионида бўлиб ўтадиган учрашувда 65 мингдан ортиқ колумбиявий мухлислар жамоани қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. Сўнгги кунларда Мехико кўчаларида Колумбия мухлисларининг сариқ либослари тез-тез кўзга ташланмоқда.

Лоренсо мухлисларга миннатдорчилик билдириб, жамоа саккиз йиллик танаффусдан сўнг Жаҳон чемпионатига қайтган мамлакат учун муносиб ўйин намойиш этишга ҳаракат қилишини айтди.

«Колумбия — бу қувонч демакдир.

Биз яхши футбол кўрсатишни ва инсонларга табассум қилиш учун сабаб беришни истаймиз», — дея якунлади Нестор Лоренсо.

Қайси Италия Жаҳон чемпионатидаги энг буюк жамоа бўлган?
Қайси Италия Жаҳон чемпионатидаги энг буюк жамоа бўлган?

Италия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида тўрт марта ғолиб чиққан (1934, 1938, 1982 ва 2006 йилларда). Бу натижа “Адзурриллар”ни футбол тарихидаги энг муваффақиятли миллий жамоалардан бирига айлантиради. Бироқ айнан қайси авлод энг буюк бўлган деган савол ҳануз баҳсли бўлиб қолмоқда ва ҳар бир даврга алоҳида назар ташлашни талаб қилади.

Айниқса уч авлод алоҳида эътиборга лойиқ: 1982 йилги жамоа, йирик турнирларда энг керакли пайтда чўққига чиқиш нимани англатишини намоён этган таркиб; 1994 йилги жамоа, Бразилияни тарихдаги энг драматик финаллардан бирида охиригача қийнган авлод; ва барча қийинчиликларга қарамай чемпион бўлган 2006 йилги жамоа.

1982 йил: Ҳеч ким кутмаган чемпион

Энцо Беарзот бошчилигидаги Италия терма жамоаси Испаниядаги турнирга катта босим остида йўл олган эди. Жамоа гуруҳ босқичидан бирорта ҳам ғалабасиз чиқди: Польша, Перу ва Камерун билан дуранг ўйнади. Италия матбуоти жамоани кескин танқид қиларди, ҳужумчи Паоло Росси эса ҳали бирорта ҳам гол ура олмаганди. Вазият деярли инқироз даражасига етган эди.

Аммо кейинги воқеалар ҳаммасини ўзгартирди. Росси кўпчилик томонидан Жаҳон чемпионатида ғолиб бўла олмаган энг кучли жамоалардан бири сифатида эътироф этиладиган Бразилияга қарши ўйинда хет-трик қайд этди. 1982 йил 5 июл куни Барселонадаги Сарриа стадионида бўлиб ўтган ушбу баҳс Италия футболи тарихидаги энг буюк учрашувлардан бири ҳисобланади. Италия 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва Росси атиги 90 дақиқа ичида танқид остидаги футболчидан миллий қаҳрамонга айланди.

Россидан ташқари, таркибда юқори даражадаги футболчилар етарли эди. Дино Зофф икки ўн йиллик давомида жаҳон футболида энг юқори чўққида бўлган дарвозабондай ишонч билан ўйнади. Ҳимоя чизиғи интизомли ва ёриб ўтиш жуда қийин эди.

1982 йилги жамоани буюк қиладиган жиҳатлардан бири – унинг руҳий кучи. Бу футболчилар улкан босим остида ўйнашди, ўз матбуотининг танқидларига дуч келишди, аммо шунга қарамай чемпионликни қўлга киритишди. Айни мана шундай руҳий бардошлилик, пухта тактика ва индивидуал маҳорат буюк жамоаларни оддий яхши жамоалардан ажратиб туради.

1994 йил: Ҳимоявий футболнинг ҳақиқий намойиши

Арриго Сакки 1994 йил АҚШда ўтган Жаҳон чемпионатига мутлақо бошқача фалсафа билан келди. Агар 1982 йилги Италия прагматик ва қарши ҳужумларга таянган бўлса, Саккининг жамоаси прессинг, тўғри жойлашув ва жамоавий ҳаракатларга асосланган эди.

Таркибда ўша даврнинг энг кучли ҳимоячилари бор эди: Франко Барези, Паоло Мальдини ва Алессандро Костакурта. Уларнинг барчаси 1980-йиллар охири ва 1990-йиллар бошида Европа футболида ҳукмронлик қилган “Милан” жамоасининг маҳсули эди.

Италиянинг финал сари йўли осон кечмади. Роберто Баджо бир неча бор жамоани қутқаришга мажбур бўлди. Айниқса Нигерияга қарши 1/8 финал баҳсида у асосий вақт охирларида ҳисобни тенглаштириб, қўшимча дақиқаларда ғалаба голини урди. Энг оғир вазиятларда натижа топиш қобилияти айнан шу жамоанинг асосий хусусиятига айланди.

1994 йил 17 июл куни Пасаденадаги “Роуз Боул” стадионида бўлиб ўтган финал Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёдда қоларли воқеалардан бири бўлиб қолди. Италия Бразилия билан 120 дақиқа давомида кескин ва эҳтиёткор ўйин намоён этди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

Пеналтилар сериясида эса драма энг юқори нуқтага чиқди. Биринчи бўлиб зарба берган Франко Барези пеналтини аниқ амалга ошира олмади.

Италия учун турнир давомида деярли якка ўзи курашган Роберто Баджо сўнгги зарбани тепиши керак эди. У гол урганида Италия умидини сақлаб қоларди. Аммо у уддалай олмади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди ва Бразилия жаҳон чемпионига айланди. Баджонинг бошини эгиб турган сурати футбол тарихидаги энг машҳур тасвирлардан бирига айланган.

2006 йил: Барча қийинчиликларга қарамай чемпионлар

Марчелло Липпи бошчилигидаги Италия терма жамоаси Германияда ўтган 2006 йилги Жаҳон чемпионатига энг ноқулай шароитлардан бирига келди. Турнир бошланишидан бир неча ҳафта олдин Италия футболини ларзага келтирган “Кальчополи” можароси юзага келган эди.

“Ювентус”, “Милан” ва “Фиорентина” футболчилари мамлакат футбол тизими коррупция ва ўйин натижаларини келишиш бўйича тергов остида бўлган пайтда, терма жамоа уларни ҳимоя қиларди. Босим ниҳоятда катта эди.

Шунга қарамай, Италия техник ва тактик жиҳатдан ажойиб турнир ўтказди. Фабио Каннаваро бошчилигидаги ҳимоя чизиғи деярли мукаммал ҳаракат қилди.

Андреа Пирло марказда ўйинни фавқулодда хотиржамлик билан бошқарди. Ҳужумда эса Лука Тони кучли ва бевосита услуби билан ажралиб турди. Францияга қарши финал 1:1 ҳисобида якунланиб, пеналтигача давом этди. Италия энг муҳим паллада совуққонлигини сақлаб қолди ва чемпионликни қўлга киритди.

Уч авлодни таққослаш

Бу уч жамоани таққослашда энг тўғри жавоб шуки, уларнинг ҳар бири ўз даври учун яратилган эди. 1982 йилги футбол 1994 йилги футболга ўхшамасди, 2006 йил эса яна бошқа давр эди. Тактикалар ривожланди, футболчиларга қўйиладиган жисмоний талаблар ўзгарди ва рақобат даражаси ҳам сезиларли даражада ошиб борди.

1982 йилги жамоа, эҳтимол, энг драматик тарихни яратган. Танқид остидаги жамоанинг жаҳон чемпионига айланиши футбол тарихида кам учрайдиган воқеалардан бири.

2006 йилги жамоа эса тактик нуқтаи назардан энг мукаммал таркиб бўлиши мумкин. Уларнинг ҳимоядаги кўрсаткичлари ажойиб эди. Ўйинни бошқариш, босимга бардош бериш ва имкониятлардан фойдаланиш борасида улар бутун турнир давомида юқори савияни намоён этишди. Фабио Каннаваронинг ўзиёқ марказий ҳимоячи ролига бўлган қарашларни ўзгартира олди.

1994 йилги жамоа эса бу таққослашда бироз бошқачароқ ўрин тутади. Улар чемпион бўла олишмади ва бу энг буюк жамоа унвони учун муҳим омил ҳисобланади. Бироқ ўша таркибдаги футболчиларнинг сифати инкор этиб бўлмайдиган даражада юқори эди. Футбол сифати ва А Сериянинг умумий даражасини ҳисобга олсак, 1994 йил Италия футболининг энг юқори чўққиси бўлиши мумкин.

Замонавий Италия футболи бу авлодлардан нимани ўрганиши керак?

2006 йилдаги чемпионликдан сўнг Италия терма жамоасининг халқаро натижалари кескин пасайиб кетди. Қатор-қатор учта Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориш оддий муваффақиятсизлик эмас. Бу муаммо мураббий ёки футболчилар авлодидан ҳам чуқурроқ эканини кўрсатади.

Италияда ёш футболчиларни тайёрлаш тизими мураббийлар таълими ва истеъдодларни ривожлантиришга мунтазам сармоя киритган давлатлардан орқада қолиб кетди. А Серия клублари ва миллий терма жамоа ўртасидаги муносабатлар ҳам мураккаблашди, чунки клублар учун Чемпионлар Лигаси ва бошқа тижорат мақсадлар кўпроқ устувор аҳамият касб эта бошлади.

1982, 1994 ва 2006 йилги жамоаларга назар ташлаганда, бугунги кун учун муҳим бўлган бир неча жиҳатлар кўзга ташланади. Уларнинг барчасида аниқ ўйин услуби ва футболчилар тўлиқ тушунган умумий фалсафа мавжуд эди. Ҳар учала жамоада ҳам энг юқори даражадаги клуб футболида тажриба орттирган етакчилар бор эди. Энг муҳими, уларнинг барчаси индивидуал истеъдодлардан кўра, мустаҳкам ва ишончли ҳимоя тизими устига қурилган эди.

Бугунги Италия футболи учун бу фазилатлар ҳали ҳам эришиб бўладиган мақсадлардир. Бироқ бунга эришиш учун академиялар, лига тизими, мураббийлар мактаби ва терма жамоа бошқарувида онгли ва узоқ муддатли қарорлар қабул қилиниши лозим.

Тарих мавжуд. Энди савол шундаки, бугунги футбол раҳбарлари ва мураббийлари ундан тўғри фойдалана оладиларми?

Криштиану Роналдунинг беш йиллик совринсиз серияси тугади
Криштиану Роналдунинг совринсиз даври ниҳоят якунига етди. «Ан Наср» пайшанба оқшомида «Дамак» устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 2025/26 йилги Саудия Про-лигаси чемпионилигини қўлга киритди.

Собиқ «Ливерпуль» вингери Садио Мане ҳамда «Бавария» афсонаси Куманданинг голлари «Ан Наср»ни олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг якуний нуқтасини эса Криштианунинг ажойиб дубли қўйди. Жесус бошқарувидаги жамоа мавсумни энг яқин таъқибчи «Ал Ҳилол»дан икки очко олдинда якунлади.

Роналду мавсум охирида яна порладиМавсумнинг ҳал қилувчи ўйинида «Ан Наср» ҳар доимгидек ёрқин футбол кўрсата олмади, бироқ 35-дақиқада Маненинг бош билан урган голи жамоани танаввусга устун ҳолатда олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида эса Куман муҳим зарба берди. Франциялик вингер жарима майдони ёнида чиройли «девор усули» комбинациясини амалга ошириб, тўпни узоқ бурчакка жойлаб қўйди.Орадан кўп ўтмай, «Дамак» Морлайе Силланинг пеналтидан урган голи эвазига ҳисобни қисқартирди. Аммо сўнгги сўзни яна Криштиану айтди. 41 ёшли ҳужумчининг чап қанотдан, деярли ён чизиқ яқинидан пастлаб йўллаган жарима зарбаси барча футболчилар орасидан ўтиб дарвозага кириб борди ва стадиондаги мухлисларни телбаликча қувончга солди.Португалиялик юлдуз ўйин охирида яна бир гол уриб, 4:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани таъминлади. Шу тариқа, «Ал-Хилол»нинг ўша оқшом «Ал Файха» устидан 1:0 ҳисобидаги ғалабаси ҳеч қандай аҳамият касб этмади.

«Ал Наср» финалдаги мағлубиятдан кейин ўзига келдиЧемпионлик учун «Ан Наср»га фақат ғалаба керак эди. Жамоа ўйинга катта босим остида чиқди, чунки улар ўтган ҳафта Осиё чемпионлар лигаси 2 финалида «Гамба Осака»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Шунга қарамай, Роналду ва унинг жамоадошлари босимни енгиб ўтишга муваффақ бўлишди ва клубга 2019 йилдан бери илк бор Саудия Про-лигаси чемпионилигини олиб келишди.Криштианунинг беш йиллик совринсиз серияси тугадиБу муваффақият Роналду учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлди. У ниҳоят Саудия Арабистонидаги илк йирик совринини қўлга киритди. Португалиялик суперюлдуз 2023 йил январда «Ан Наср»га кўчиб ўтганидан бери фақат расмий мақомга эга бўлмаган Араб клуб чемпионлар кубоги турнирида ғолиб чиққанди.Умуман олганда эса, Роналдунинг клуб миқёсидаги йирик совринсиз даври 2021 йилдан бери давом этаётганди. Унинг охирги катта соврини Ювентус сафида қўлга киритилган Италия кубоги эди.

Кейинги мақсад — Жаҳон чемпионати«Ан Наср» сафида мавсум давомида 28 та гол урган Роналду энди ўзининг ажойиб формасини мундиалда ҳам давом эттиришни истайди. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби Португалия миллий жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун қайдномасига киритилди.Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган мундиалда Криштиану фаолиятидаги энг катта етишмаётган соврин — Жаҳон кубогини қўлга киритишни мақсад қилган. Роберто Мартинес бошқарувидаги Португалия гуруҳ босқичини 17 июн куни Конго миллий жамоасига қарши бошлайди. Кейинги баҳсларда улар Ўзбекистон ва Колумбия миллий жамоалари билан куч синашади.

Англия миллий жамоаси билан мундиалга бориши мумкин бўлган яна қандай номзодлар бор? Кимлар Томас Тухелдан кутилмаган чақирув олади?
Англия миллий жамоаси билан мундиалга бориши мумкин бўлган яна қандай номзодлар бор? Кимлар Томас Тухелдан кутилмаган чақирув олади?Герман мутахассиси Томас Тухел тез орада Жаҳон чемпионати учун Англиянинг якуний 26 кишилик таркибини эълон қилиш арафасида. Рўйхатга кириш учун курашаётган футболчилар ҳақидаги баҳс-мунозаралар тобора кучаймоқда.
photo: getty images
Жамоа сардори Харри Кейин, АПЛ чемпиони Деклан Райс ёки Жордан Пикфорд каби футболчилар инглизларнинг ишонган таянчи бўлиши аниқ. Бироқ АПЛ ва хориждаги англиялик тўп тепарларнинг яхши савияси сабабли сўнгги дақиқаларда мундиал учун чақирув олишни умид қилиб яшамоқда. «Милан»да ўйнаётган Рубен Лофтус-Чикдан бошлаб Саудия Арабистонида тўп тепаётган Иван Тоуни ёки «Арсенал»даги Макс Даумангача миллий жамоа либосини кийиши мумкин бўлганлар қаторида. Sports24.uz Англиянинг бир неча кунлардан кейин Мексика, АҚШ ва Канадада ўтадиган Жаҳон чемпионати учун чақирув олиши мумкин бўлган футболчиларни кўриб чиқади.

Тухел аввалги турнирларнинг доимий иштирокчиси бўлган Люк Шоунинг хизматларидан фойдаланмоқчи эмасдек. Ҳимоячининг сўнгги ўйини Евро-2024 финалида бўлган ва баҳорда эълон қилинган якуний таркибга ҳам киритилмади. Лекин шунга қарамасдан Тухел Шоуни рўйхатдан чиқариш қийин қарор деб атади. «Манчестер Юнайтед»нинг Майкл Каррик билан мавсум сўнггидаги жонланиши фонида Шоу ўзининг катта турнирлардаги тажрибаси сабаб Луис Холл, Нико О’Райли ва жароҳатдан тикланишга улгуриши номаълум бўлган Тино Ливраментодан устун келиши мумкин.Саудия Про Лигаси тўпурарлар жадвалида ҳатто Криштиану Роналдудан ҳам юқорида турган Иван Тоуни Харри Кейиннинг ўринбосари сифатида Англияда кучли рақобат йўқлигидан фойдаланиб қолиши мумкин. Доминик Соланке жароҳатдан қийналмоқда, Доминик Калверт-Льюиннинг иккинчи даврасидаги формаси эса барқарор эмас. Фақат Олли Уоткинс асосий захира ҳужумчиси бўлиш учун жиддий даъвогарлик қилмоқда.Тоуни Саудияга кўчиб ўтганидан кейин ҳам Англия таркибига чақирилган ва ёздаги турнирда иштирок этиш умидидан воз кечгани йўқ.
photo: getty images
Мавсум бошида жағидан операция қилинган ва саккиз ҳафта майдондан узоқда қолган Рубен Лофтус-Чикнинг Жаҳон чемпионатига бориш имкониятлари деярли йўққа чиққандек эди.Аммо унинг фойдасига ишлаши мумкин бўлган муҳим омил — Томас Тухелнинг ўзи. Немис мураббийи уни «Челси»да бошқарган ва ўтган йили Англия миллий жамоасига чақириб, унга ўйнаш учун имконият берган.Жиддий жароҳатига қарамай, Лофтус-Чик бу мавсум А Серияда 3 гол ва 1 ассист қайд этди ҳамда жуда кеч бўлса ҳам таркиб учун курашиши мумкин.Мавсумнинг катта қисмида Майлз Льюис-СКеллининг «Арсенал»даги фаолияти якунланаётгандек кўринганди, Англия терма жамоаси ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўларди.Аммо у яхши қайтиш қила олди. Айниқса «Атлетико Мадрид»га қарши Чемпионлар лигаси яримфинал жавоб ўйинида асосий таркибда тушгани Майлзнинг имкониятларини оширди.«Арсенал» академиясида айнан марказий яримҳимоячи сифатида шаклланган футболчи яримҳимояда хотиржамлиги билан ажралиб турмоқда. Шу билан бирга у чап қанот ҳимоячиси сифатида ҳам «Арсенал» ва Англия сафида яхши ўйинлар кўрсатган. Балки Тухел уни рад этиши қийин бўлиши мумкин.Сўнгги йилларда Англия ўсмирлар ва ёшлар жамоаларидаги муҳим аъзоси бўлган 20 ёшли Арчи Грей «Тоттенхэм»нинг муваффақиятсиз мавсумида обрўси ошиб чиққан кам сонли футболчилардан бири.У ҳимоянинг турли нуқталарда ва ўзининг асосий позицияси — яримҳимояда ўйнаб, ёшига нисбатан анча етук ва хотиржам футбол намойиш этди.Грей мавсум давомида 2 гол ва 2 ассист қайд этди ҳамда АПЛ ва Чемпионлар лигасида «Тоттенхэм»нинг асосий футболчиларидан бири бўлди. Аммо клубнинг ёмон натижалари унга зарар қилиши мумкин.«У жуда ёш, аммо улкан салоҳиятга эга. Менимча, у клубнинг келажаги ва келажакдаги сардори бўлиши мумкин», — деди Де Зерби Грей ҳақида.
photo: getty images
Агар Томас Тухел Свен-Горан Эрикссон услубидан фойдаланмоқчи бўлса, Макс Дауман айнан у хоҳлаган вариант ҳисобланади. Эрикссон 2006 йилги Жаҳон ЧЕМПИОНАТига 17 ёшли Тео Уолкоттни чақирганди. Ўша пайтда ҳужумчи ҳали Премьер Лигада бирор дақиқа ҳам ўйнамаган эди ва чақирув ҳақида ҳайдовчилик назарияси имтиҳонидан кейин билиб олган.Дауман эса ундан ҳам бир ёш кичик бўлса-да, Премьер Лигасида аллақачон рекорд ўрнатган. У АПЛда энг ёш гол урган футболчи ҳисобланади. Дауман бу мавсум «Арсенал» сафида лигада беш марта майдонга тушди ва «Эвертон»га қарши ўйиндаги голи билан мухлисларни ҳайратда қолдирди.У Тухел учун энг кутилмаган танлов бўлиши мумкин. Герман мутахассис ёш иқтидор эгасини мундиалга олиб кетиши мумкинлигини рад этмади.«Бу ёш футболчилар ҳақида албатта биламиз. Сиз кўргандек биз ҳам уларни кузатяпмиз. Ҳозирча у «Арсенал»да ўз дақиқалари учун курашаётган яхши ҳолатда. Балки Жаҳон Чемпионати учун ҳам чақиришимиз мумкин», — деган эди Тухел март ойида.«Аммо ҳозир уни чақириб, ортиқча босим ва шов-шув яратишга ҳожат йўқ. Биз барча вариантларни кўриб чиқяпмиз»Премьер Лигасида Морган Гиббс-Уайт билан бирга мавсум давомида 13 гол урган Денни Уэлбек Англиянинг якуний таркибига кириши эҳтимолдан узоқдек.Март ойидаги ўртоқлик учрашувлари олдидан уни чақириш бўйича талаблар бўлган, аммо Тухел уни танламади. Шундан бери эса у лигада атиги яна битта гол урди.35 ёшли ҳужумчи Англия сафида охирги бор 2018 йилда ўйнаган. Аммо ҳужумчи позициясида яна бир-икки жой бўш қолиши мумкинлиги сабаб Уэлбек яна бир бор терма жамоага қайтиши мумкин.Сўнгги икки йирик турнирда Англия таркибида бўлган Конор Галлахер кейинги йилларда терма жамоадан узоқлашиб кетди.Аммо Роберто Де Зерби бошқарувидаги «Тоттенхэм»нинг тикланиши унга айни муддао бўлиши мумкин. Галлахер италиялик мураббий услубига жуда мос тушмоқда ва «тақачилар» ўйини яхшиланишида муҳим рол ўйнамоқда.Унинг энергияга бой box-to-box услуби Тухелга ҳам ёқиши мумкин. Ярим ҳимоячи январдаги дебютидан бери “Тоттенхэм”да тўпни қайтариб олиш бўйича етакчи ҳисобланади.Галлахер Тухелнинг «Челси»сида катта рол ўйнамаган бўлса-да, унинг футбол услуби немис мураббий системасига жуда мос келади ва ёзги турнирда фойдали вариант бўлиши мумкин.«Челси» сафида бу мавсум деярли барча ўйинларда қатнашган Трево Чалобанинг мавсум охиридаги ҳолати унинг учун қимматга тушиши мумкин.Унинг Англия сафидаги ягона ўйини айнан Тухел қўл остида бўлган. «Челси»даги ёрқин мавсуми ҳам Тухел даврига тўғри келади.Бу мавсум у «Челси»да энг кўп тўп узоқлаштирган футболчи бўлиб турибди ҳамда Премьер Лигасида тўп билан олдинга юриш бўйича Виржил ван Дейк ва Жан Пол ван Хеккедан кейин учинчи ўринда.Англия марказий ҳимоячилари орасидаги жароҳатлар сабаб Чалоба Тухел учун жиддий вариантга айланиши мумкин.Яна бир собиқ «Челси» ҳимоячиси Фикайо Томори ҳам Тухелнинг Жаҳон Чемпионати олдидан эълон қилган сўнгги уй таркибида бор эди.«Милан»да Лофтус-Чик билан бирга ўйнаётган Томори бу мавсум А Серияда 31 та ўйин ўтказди ва жамоада энг кўп блок қўйган футболчи ҳисобланади — 22 та. Қизиқ томони, олдинга узатмалар бўйича у Лука Модричдан кейин иккинчи ўринда — 442 та.
photo: getty images
Жон Стоунс ва Леви Колвилл каби футболчилар узоқ муддатли жароҳатлардан тикланаётганини ҳисобга олсак, Томори Шимолий Америкада ўтадиган турнирда ўзининг 6 та миллий жамоа ўйинига яна қўшимча қилиши мумкин.Арне Слот қўл остидаги «Ливерпул»да бу мавсум асосий таркибдан жой ололмаган Кертис Жонснинг Англиянинг 26 кишилик таркибига кириши қийин кўринади.Аммо у Тухел қўл остида ўйнаган — ўтган йили Сенегалга қарши ўртоқлик ўйинида ярим соат майдонда бўлган.«Ливерпул»нинг Жонсдан энг катта норозилиги — унинг баъзида тўп билан жуда секин ҳаракат қилиши. Бироқ унинг 91.6 фоизлик аниқ узатмалари Премьер Лигасидаги олтинчи энг яхши натижа ҳисобланади.Агар Тухелга захирадан тушиб, тўп назоратини ушлаб турадиган ва ўйинни тинчлантира оладиган футболчи керак бўлса, Жонс айнан ўша вариант бўлиши мумкин.
photo: getty images
Вақт оз қолди, ҳаммасини Тухелнинг ўзи ҳал қилади ва унинг қарорини вақт кўрсатади.

«Арсенал» — АПЛ чемпиони! 22 йиллик кутуш якунланди, «Манчестер Сити»нинг «Борнмут» билан дуранги «канонирлар»ни расман чемпион қилди
«Арсенал» — АПЛ чемпиони! 22 йиллик кутуш якунланди, «Манчестер Сити»нинг «Борнмут» билан дуранги «канонирлар»ни расман чемпион қилди«Арсенал» расман АПЛ чемпионига айланди. Манчестер Ситининг Борнмут билан дуранг ўйнаши «канонирлар»га мавсум тугашига бир тур қолганида қўлга киритиб бўлмас 4 очколик устунликни тақдим этди.Микель Артета бошчилигидаги жамоа ниҳоят тарихий муваффақиятни нишонламоқда — бу ғалаба 22 йиллик оғриқли кутуш ва кўплаб омадсизликларга барҳам берди.Мавсум рекорди: «Арсенал»нинг чемпионлик сари юриши тактик интизом ва стандарт вазиятлардаги самарадорлиги билан ажралиб турди. Жамоа бу мавсум бурчак тўпларидан урилган 18-голини қайд этиб, Англия футболидаги энг хавфли стандарт вазиятлар жамоаси эканини исботлади.Бу жиҳат айниқса «Бернли»га қарши ўйинда яққол кўринди. Букайо Саканинг аниқ узатмасидан сўнг Кай Хаверц баланд сакраб, бош билан ғалаба голини урди ва «Эмирейтс» стадионида муҳим 1:0 ҳисобидаги ғалабани таъминлади.
photo: getty images
22 йиллик соғинч якунланди:Ушбу тарихий чемпионлик «Арсенал»нинг 22 йиллик чемпионликсиз даврига расман якун ясади.Жамоа охирги марта 2003/04 йилги мавсумда Арсен Венгер бошқарувида чемпион бўлган эди. Ўша афсонавий «Invincibles» (мағлуб бўлмаслар) жамоаси мавсумни бирорта ҳам мағлубиятсиз якунлаган.Шундан бери бир неча авлод «Арсенал» мухлислари ўша олтин даврнинг қайтишини орзу қилиб яшади. Энди эса Артета лойиҳаси клуб тарихида янги шонли саҳифа ёзишга муваффақ бўлди.Бироқ бу муваффақият осон келмади. Сўнгги уч мавсум давомида «Арсенал» бир неча бор чемпионлик учун курашди, аммо якунда «Манчестер Сити» ва «Ливерпул» устунлиги сабаб тўпчилар армўн билан ортда қолиб кетганди.
photo: getty images
Сўнгги тур драмасиз якун:Чемпионликни муддатидан олдин ҳал қилган «Арсенал» сўнгги турдаги кескин босимдан қутулди. “Манчестер Сити”нинг меҳмондаги кутилмаган очко йўқотиши натижасида улар 78 очкода қолди, «Арсенал» эса 82 очко билан математик жиҳатдан чемпионликни расмийлаштирди.«Бернли» устидан қийин ва асабий ғалабадан кейин мавсумнинг сўнгги ўйини энди ҳақиқий байрам тусини олади. Якшанба куни «Кристал Пэлас» майдонига сафар «Арсенал» учун тантанали чемпионлик юришига айланади.
photo: getty images
Энди мақсад — Чемпионлар ЛигасиАПЛ қўлга киритилгач, футбол олами энди бир саволни бермоқда: бу «Арсенал» таркиби тарихий «дубль»ни амалга ошира оладими?Артета мустаҳкам жамоа қурди. Ярим ҳимояда Деклан Райс етакчилик қилмоқда, ҳимоя эса Европанинг энг кучли ҳужумларини ҳам тўхтата оладиган даражада мустаҳкам кўринмоқда.
photo: getty images
Энди «канонирлар» Европанинг энг олий чўққисига чиқишдан бир қадам узоқда турибди. Улар 30-май куни ПСЖ жамоасига қарши УЕФА Чемпионлар лигаси финалида майдонга тушади.Агар «Арсенал» Чемпионлар лигаси кубогини ҳам қўлга киритса, бу жамоа футбол тарихидаги энг буюк даврлардан бири сифатида ёдда қолади.

Мауро Бразил «Динамо»ни тарк этди
Самарқанднинг “Динамо” клубида молиявий муаммолар ўз ечимини топгани йўқ.

Sports24.uz хабар тарқатишича, клубнинг уругвайлик ҳимоячиси Мауро Бразил муддатидан олдин жамоа билан хайрлашган. Футболчи маош ололмагани сабаб жамоада ўйнамасликка қарор қилган. Буни бош мураббий Вадим Абрамов ҳам “Андижон”га қарши кечган Суперлига 10-тур доирасидаги баҳсдан сўнг айтиб ўтган.

Бразил мавсум олдидан “шерлар” сафига келган. Суперлига доирасида 2 та ўйинда майдонга тушган.