Жорий йилнинг 17 январ куни Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раҳбарияти Марказий ипподромига ташриф буюрди
Жорий йилнинг 17 январ куни Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раҳбарияти Марказий ипподромига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Марказий ипподром ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ушбу ўрганиш жараёнида мавжуд шароитлар кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Федерация раҳбарияти спорт отлари билан танишди, отлар сақланадиган жойлар (денниклар) ҳолатини ўрганди, машғулот ва мусобақа майдонларини кўздан кечириб, камчиликлар аниқланди ва тез орада ушбу камчиликларни бартараф этиш учун масъул ходимларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, Марказий ипподром ҳудудида халқаро мусобақалар ҳамда Ўзбекистон чемпионатларини ўтказиш масалалари муҳокама қилиниб, мусобақаларга тайёргарлик кўриш, инфратузилмани ривожлантириш ва зарур шароитларни яратиш бўйича аниқ вазифалар белгиланиб олинди.