locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жиззахда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг ҳудудий босқичи старт олди

Ҳудудий босқичда 300 дан ортиқ ёш спортчи ғалаба учун беллашмоқда
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жиззахда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг ҳудудий босқичи старт олди
Расм: Telegram

Таэквондо WT йўналиши бўйича ўтказилаётган беллашувларда минтақавий саралашда ғолиб чиққан 308 нафардан ортиқ ўғил-қизлар ўзаро маҳорат синашмоқда. Ташкилотчиларнинг айтишича, мазкур мусобақа нафақат чемпионларни аниқлаш, балки ёш спортчиларнинг тажриба орттириши, уларнинг юксак савиядаги мусобақаларга тайёргарлигини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ғолиб ва совриндорлар кейинчалик республика босқичида ўз маҳоратларини намойиш этиш имкониятига эга бўладилар.

Шу билан бирга, мусобақа доирасида ёшлар учун спорт ҳақидаги маърифий учрашувлар, маҳорат дарслари ва турли маданий тадбирлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг