Жиззахда таэквондо WT бўйича Ўзбекистон чемпионатлари давом этмоқда
Жами 1900 дан зиёд атлетлар Ўзбекистон чемпионатларида иштирок этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Жиззах шаҳридаги "Киберспорт аренаси" мажмуасида таэквондо WT бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатлари доирасида катталар ўртасидаги баҳсларга старт берилди.
Мусобақаларда республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган таэквондо усталари мамлакат ғолиблиги учун баҳс олиб бормоқда.
Маълумот учун, жорий йилги мамлакат биринчилигининг пумсе йўналишида 400 нафарга яқин, ўсмирлар тоифасида 600 га яқин, ёшлар ўртасида 600 нафардан зиёд ва катталар тоифасида 343 нафар спортчилар, жами 1900 дан зиёд атлетлар Ўзбекистон чемпионатларида иштирок этмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист