Жавохир Синдаров — тарихи натижа
Агар Якуббоев ғалаба қозонса, Номзодлар турнирида икки нафар ўзбек шахматчиси иштирок этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Sport vazirligi
Ўзбек шахматчиси Жавохир Синдаров ўзбек дербисида ғалаба қозониб, Номзодлар турнирига йўлланма олган илк ўзбек гроссмейстерига айланди. Энди у Жаҳон кубоги финалида хитойлик Вей Ига қарши баҳс олиб боради. Яна бир имконият — Якуббоевда
Ярим финалда мағлуб бўлган Нодирбек Якуббоев учун ҳам Номзодлар турнирига чиқиш имконияти сақланиб қолган. У 3-ўрин учун учрашувда россиялик Андрей Есипенко билан куч синашади.
Агар Якуббоев ғалаба қозонса, Номзодлар турнирида икки нафар ўзбек шахматчиси иштирок этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист