locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди

Осиё Олимпия кенгаши (ООК) ташкилотнинг Атлетлар комиссияси таркибига сайланиш учун номзодларни эълон қилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди
photo: taekvando Uzbekistan

Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди

Осиё Олимпия кенгаши (ООК) ташкилотнинг Атлетлар комиссияси таркибига сайланиш учун номзодларни эълон қилди. Унда таеквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари совриндори Жасурбек Жайсунов Марказий Осиё минтақасидан номзодлар қаторида қайд этилган.

Унинг рақиблари қояни забт этиш бўйича Париж-2024 Олимпия ўйинлари иштирокчиси, қозоғистонлик Амир Маймуратов ҳамда эронлик таеквондочи, Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Ариан Салими бўлади.

Овоз бериш жараёни Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари давомида, 20-сентябрдан 2-октябрга қадар Японияда бўлиб ўтади. Овоз беришда фақат Осиё ўйинларида иштирок этаётган спортчилар қатнашиши мумкин.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг