locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаҳоннинг №1 шахматчиси, Магнус Карлсен Rapid ва Blitz мусобақалари олдидан қизиқарли интервью берди

Шунингдек, эҳтимолдан узоқ вариантдек кўринса-да, лекин мен Гукеш ҳам яхши турнир ўтказиши мумкин.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жаҳоннинг №1 шахматчиси, Магнус Карлсен Rapid ва Blitz мусобақалари олдидан қизиқарли интервью берди
photo: Chess Uzbekistan

Жаҳоннинг №1 шахматчиси, Магнус Карлсен Rapid ва Blitz мусобақалари олдидан қизиқарли интервью берди. У қисқа форматлардаги мусобақаларнинг тасодифийлиги, ёш шахматчилар ва эҳтимолий сюрпризлар ҳақида фикр билдирди.

- Тасаввур қилинг, Rapid бўлими учун ўзингиздан ташқари 3 нафар кучли шахматчини танлаш керак бўлса, кимларни танлардингиз?

“Ростини айтсам, Rapid жуда қисқа ва тасодифий формат. Шу сабабли аниқ фаворитларни ажратиш жуда қийин. Айниқса ҳозир Хикару ва Алириза иштирок этмаётган бир пайтда (*Алириза бироз аввал иштирок этишини тасдиқлади (https://www.instagram.com/p/DSnmqwXDAFT/?igsh=MTVyZmFkbWJ5ZGdiYg==)). Очиғи, бу мусобақа деярли лотереяга ўхшайди. Албатта, ўзимни ҳисобга олмаганда. Ҳатто ўзим ҳақимда айтадиган бўлсам, менинг кўрсаткичим Blitzда яхшироқ. Чунки раундлар кўп бўлади ва ўз кучингни кўрсатиш учун имкониятлар ҳам кўпроқ.”

- Ёш шахматчилардан-чи, алоҳида ажратиш керак бўлса, ким кутилмаган натижа кўрсатиши мумкин?

“Сўнгги ўйинларини ҳисобга олган ҳолда Синдаровни тилга олмаслик қийин. Шунингдек, эҳтимолдан узоқ вариантдек кўринса-да, лекин мен Гукеш ҳам яхши турнир ўтказиши мумкин деб ўйлайман.”

- Агар Blitz учун 3 нафар шахматчини танлаш керак бўлса, кимлар бўларди?

“Blitzда одатда Хикару ва Алириза энг кучли иккинчи ва учинчи ўйинчилар ҳисобланади. Аммо улар йўқ пайтда, 19 раундли турнирда ким ажралиб чиқишини айтиш жуда қийин. Очиғи, аниқ фаворитлар йўқ.”

Магнус эҳтимолий сюрпризлар бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам қўшимча қилди:

“Дубов фаворит бўлиши мумкин, агар қатнашаяпган бўлса (*Дубов бор). Унинг Blitzда яхши натижалари бор. Нихал ҳам бу сафар сюрприз қилиши мумкин — ким билсин.”

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг