locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаҳон кубогининг иккинчи кунида 4 та олтин қўлга киритилди

Мусобақада жанговар самбо баҳсларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жаҳон кубогининг иккинчи кунида 4 та олтин қўлга киритилди
Фото: Самбо ассоциацияси

Душанбе шаҳрида самбо бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Кун Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли кечди.

Терма жамоамиз кун давомида 4 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги спортчиларимиз совриндор бўлди:

Олтин:

-58 кг: Лутфулла Сайдаматов (жанговар самбо)
-64 кг: Баҳодир Бакиев (жанговар самбо)
+98 кг: Ислом Носиров (жанговар самбо)
-72 кг: Шинар Ибраева

Кумуш:

-58 кг: Ўткир Ғуломалиев (жанговар самбо)

Бронза:

-59 кг: Моҳинур Қудратова
+80 кг: Феруза Хўрозова
-79 кг: Мусохон Зиядинов (жанговар самбо)
-98 кг: Амир Қудратуллаев (жанговар самбо)

Мусобақанинг биринчи кунида самбочиларимиз 5 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишганди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистондаги Жаҳон кубогини 4 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронза медали билан якунлади.

Мусобақада жанговар самбо баҳсларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалладик.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг