locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаҳон чемпионатининг илк куни баҳсларига қуръа ташланди

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Жаҳон чемпионатининг илк куни баҳсларига қуръа ташланди
PHOTO: Telegram

10 майдан Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасидаги дунё биринчилиги старт олади. Илк кун доирасида йигитлар 37 кг, 61 кг, қизлар эса 29 кг ва 44 кг вазн тоифаларида баҳс олиб боришади. Эртанги барча дивизионлардаги беллашувларда Константин Ли шогирдлари ҳам иштирок этади.

Қуръа натижалари қуйидагича:

Йигитлар:

37 кг вазнда 1/16 финал босқичи: Султонбек Набиев - Натаниел Никулай (АҚШ);
61 кг вазнда 1/16 финал босқичи: Билолиддин Шарофиддинов - Хулио Алварес (Эквадор)/Медҳат Ахмет (Миср) баҳси ғолибига қарши.

Қизлар:

29 кг вазнда 1/16 финал босқичи: Малика Рўзиева - Базена Чубарава (Нейтрал мақомдаги спортчи);
44 кг вазнда 1/16 финал босқичи: Елизавета Ли - Елизавета Бистрова (Нейтрал мақомдаги спортчи).

Маълумот учун, беллашувлар Тошкент вақти билан 10:00 дан бошланади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг