Жаҳон чемпионатида қатнашадиган қиличбозларимизнинг таркиби маълум
Турнирга Гонконг мезбонлик қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Olympic.uz
22-30 июль кунлари Гонконгда қиличбозлик бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишади. Ҳозирда спортчиларимиз турли шаҳарларда сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боришмоқда. Мусобақада қатнашадиган таркибимиз қуйидагича:
Сабля, эркаклар: Муса Аймуратов, Исломбек Абдазов, Сардор Абдукаримбеков, Алпомиш Ӯроқбоев.
Аёллар: Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера, Аякоз Жумамуратова, Самира Шокирова.
Рапира, эркаклар: Радмир Семенеев, Улуғбек Усмонов, Ильяс Молина, Данил Кравсов.
Аёллар: Полина Волобуева.
Шпага, эркаклар: Мейрхан Темуров, Жавоҳир Нурматов, Вадим Анохин.
Аёллар: Дилназ Мурзатаева, Малика Ҳакимова, Шаҳзода Эгамбердиева.
Розикжон Султонмуродов
Журналист