locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жанни Инфантино Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жанни Инфантино Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди
Фото: Olympic.uz

ФИФА Президенти Жанни Инфантино Тошкентга ташрифи давомида юртимизда спорт соҳасида амалга оширилаётган сўнгги бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда.

Мартабали меҳмон бугун Олимпия шаҳарчасида бўлиб, замонавий иншоотларни кўздан кечирди.

Жаноб Инфантинога Спорт вазири Адҳам Икрамов ва МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамроҳлик қилишди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган ушбу мажмуани ФИФА Президенти юқори баҳолади.

Хусусан, бугун футбол бўйича CAFA Nations Cup турнирининг финалига мезбонлик қиладиган “Олимпия” стадиони ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Кун давомида мартабали меҳмоннинг Миллий футбол марказига ташриф буюриши режалаштирилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг