Ўзбекистонлик ёш дзюдочилар жаҳон чемпионатини 3та олтин медал билан бошлашди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Бугун Болгариянинг София шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олгани ҳақида хабар берган эдик. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг илк кунидаёқ 3 та олтин медални қўлга киритди. Бундай старт жамоамиз тарихида ҳали бўлмаган!
Қайд этиш жоиз, Дилафрўз Болтабоева 10 йил ўтиб, Диёра Келдиёровадан кейин ушбу ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган ўзбекистонлик иккинчи дзюдочи қизга айланди.
Олтин медал:
-40 кг: Дилафрўз Болтабоева
-50 кг: Хушнуд Султонов
-55 кг: Хушнуд Бурхонов
Розикжон Султонмуродов
Журналист