locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик спортчи Абдуллаев Абдурахмон халқаро от спорти мусобақасида олтин медални қўлга киритди

2025-йил 3-октябрь куни Эстониянинг Танлинн шаҳрида бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик спортчи Абдуллаев Абдурахмон халқаро от спорти мусобақасида олтин медални қўлга киритди
photo: ot sporti

2025-йил 3-октябрь куни Эстониянинг Танлинн шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли халқаро от спорти мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Абдуллаев Абдурахмон юқори натижаларга эришди. Тўсиқлардан сакраш йўналишида иштирок этган юртдошимиз 130 см баландликдаги тўсиқлардан муваффақиятли сакраб, барча рақибларини орқада қолдириб, фахрли биринчи ўринни эгаллади ва олтин медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, Абдуллаев Абдурахмон 140 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш йўналишида ҳам юқори натижа қайд этиб, иккинчи ўринни эгаллади ва мусобақанинг кумуш медал совриндорига айланди.

Мусобақа якунларида Ўзбекистон Республикаси байроғи фахр билан баланд кўтарилди, давлат мадҳиямиз жаранг сочди. Бу ютуқ мамлакатимизда от спортни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар, спортчиларга яратилаётган кенг имкониятлар ва пухта тайёргарлик ишлари самараси эканлигини яна бир бор исботлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг