Ўзбекистонлик пилотлар Қозоғистон Республикаси картинг чемпионатида иштирок этди
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Редактор
PHOTO: Telegram
2025 йил 24–25-май кунлари 2025 йилги Халқаро класслар бўйича Қозоғистон Республикаси картинг чемпионатининг 2-босқичи ўтказилди. Мусобақаларда Марказий Осиё давлатларидан, шу жумладан Ўзбекистон вакиллари ҳам, Миллий Автомобиль ва Мотоцикл Федерацияси (НАФКУ) лицензияси остида иштирок этдилар.
Ўзбекистонлик картингчилар ўз тоифаларида қуйидаги натижаларни қайд этдилар:
Мини тоифаси:
4-ўрин — Ярослав Храмчихин
6-ўрин — Рустам Хамраев
OK-J тоифаси:
4-ўрин — Хамраев Амир
Rotax Max Senior тоифаси:
6-ўрин — Камолиддин Нажмиддинов