Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар Қатардаги турнирда иккинчи бўлишди
Доҳада нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Қатарнинг Доха шаҳрида оғир атлетика бўйича «10th Qatar Weightlifting Cup» халқаро турнири ўз ниҳоясига етди.
Дунёнинг қарийб 30 мамлакатида кучли атлетлар жам бўлган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.
Мусобақа давомида Ўзбекистон вакиллари 4 та олтин, 15 та кумуш ва 5 та бронза жами 24 та медал қўлга киритиб, очколар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди. Ҳамюртимиз бугун пойтахтимизга қайтиб келишди.
Насрулло Каримов
Журналист