Ўзбекистонлик қиличбозлар 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпиони
Ўзбек спортчилари финалда Қатарни мағлуб этишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: qilichbozlik Uzbekistan
Ўзбекистонлик қиличбозлар 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпиони!
Ўзбекистон эркаклар ўртасидаги шпага терма жамоасини 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпионатида чемпион бўлгани билан чин қалбдан табриклаймиз!
Осиёнинг энг кучли саккизта жамоасига қарши баҳсда бизнинг шпагачиларимиз жасорат, характер ва ҳақиқий маҳоратни намоён этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.
Ғалаба сари йўл:
1/8 финал: Ўзбекистон - Туркманистон — 45:30
Ярим финал: Ўзбекистон - Гонконг — 45:44
Финал: Ўзбекистон - Қатар — 39:38
Якуний натижа:
1 ўрин — Ўзбекистон
2 ўрин — Қатар
3 ўрин — Гонконг
3 ўрин — Таиланд
Чемпионларимиз ва уларнинг мураббийларини табриклаймиз
Иброҳим Жалолов
Редактор