locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик хоккейчи Швеция клубига ўтди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик хоккейчи Швеция клубига ўтди
Фото: HockeyUz

Хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Салоҳиддин Азимов Швециянинг “Соллентуна U-18” клубининг аъзосига айланди.

Азимов мазкур жамоа кўригидан аъло даражада ўтди. 14 нафар ўйинчи иштирок этган саралаш баҳсларида ўзининг яхши жиҳатларини намойиш эта олди.

Ўтган мавсумда Азимов яна бир ҳужумчимиз Жасурбек Рустамхонов билан бирга Чехия лигасида ўйнади, энди эса у Швеция чемпионатида ўз маҳоратини намойиш этиши керак бўлади.

Салоҳиддинга омад тилаймиз, кўплаб киритилган шайбалар ва голли узатмалар бўлишини, ҳамда ушбу босқич унинг фаолиятида янги йирик ютуқларга йўл очишини истаймиз”, - дейилади хабарда.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг