Ўзбекистонлик эшкак эшувчилар Болгария Президенти билан учрашди
Пловдивдаги йиғин чоғида Румен Радев терма жамоа аъзолари билан суҳбатлашди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Telegram
Болгариянинг Пловдив шаҳрида ўтаётган халқаро ўқув-машғулот йиғини доирасида Ўзбекистоннинг байдарка ва каноэ бўйича терма жамоаси мамлакат президенти Румен Радев билан учрашди.
Rowing & Canoe Uzbekistan федерацияси маълум қилишича, Болгария раҳбари спортчилар ва мураббийлар учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, уларнинг машғулот жараёни билан яқиндан танишди.
Мазкур учрашув икки мамлакат ўртасидаги спорт соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Бакрадзе Иман
Редактор