Ўзбекистонлик дзюдочилар Тожикистондаги Катта шлем турнирида иштирок этишади
2 май куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича Катта шлем туркумига кирувчи халқаро турнир старт олади. Dushanbe Grand Slam 2025 мусобақасида 27 та давлат ва 4 қитъадан 227 нафар (123 эркак ва 104 аёл) спортчи иштирок этади. Турнир 2—4 май кунлари бўлиб ўтади ва рейтинг очколари учун курашда муҳим босқич ҳисобланади.
Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда Душанбега етиб борди. Асосан ёш спортчилардан иборат жамоа учун бу мусобақада иштирок этиш катта тажриба мактаби бўлади.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
Эркаклар:
-60 кг: Анваржон Иброҳимов, Асадбек Мисиров
-66 кг: Артём Штурбабин, Сардор Нуриллаев
-73 кг: Хўжиакбар Тошев, Муҳаммадяхё Муҳаммаджонов
-81 кг: Муроджон Юлдошев, Сухроб Турсунов
-90 кг: Умар Бозоров, Азизбек Авазмуродов
-100 кг: Муҳаммадсадиқ Садиқов, Муҳаммадали Тангриев
+100 кг: Откирбек Торабоев, Музаффарбек Торабоев
Аёллар:
-48 кг: Улбусин Ҳакимова, Лазиза Ҳайдарова
-52 кг: Муҳайё Аҳматова, Фатимахон Турсунбоева
-57 кг: Деспина Бочкова, Шукуржон Аминова
-63 кг: Севинч Исакова, Маржона Нуруллоева
-70 кг: Фарангиз Хўжиева, Нодира Юлдашева
-78 кг: Шинар Ибраева
+78 кг: Фотима Қурамбоева, Ирисхон Гурбанбоева