Ўзбекистонлик аёл спортчи кураш бўйича совриндор бўлди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz Шаҳзода Алланиёзова ва Барк Жеон Гае
Амманда 25-30 март кунлари спорт кураши бўйича Осиё чемпионати ўтказиляпти. Эркин кураш бўйича чемпионатнинг эркаклар қисми 29-март куни бошланади.
27-28 март кунлари икки кун давомида аёллар кураши бўйича мусобақалар ўтказилди.
Биринчи куни, афсуски, ўзбекистонлик спортчилар яхши натижа кўрсата олишмади. Мусобақанинг иккинчи кунида Шаҳзода Алланиёзова бронза медалини қўлга киритди. 65 кг вазн тоифасида 18 ёшли ўзбекистонлик спортчи Жанубий Корея вакили Барк Жеон Гаени 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа, эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида атиги саккизинчи ўринни эгаллади.
Бакрадзе Иман
Редактор