Ўзбекистонлик ҳакам ва координатор Осиё кубогида фаолият олиб бормоқда
Рубаков бугунги ўйинлар дастуридан ўрин олган илк учрашувда бош ҳакам сифатида фаолият олиб борди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Бугун Индонезия майдонларида старт олган футзал бўйича Осиё кубоги мусобақасида иштирок этаётган ўзбекистонликлар сафы яна икки нафарга кенгайди.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) қитъа чемпионати учрашувларини бошқариб бориш ҳамда ОФК номидан фаолият юритиш учун ФИФА рефериси Анатолий Рубаков ва мусобақа координатори Жаҳонгир Раҳматуллаевни Жакартага таклиф этди.
Анатолий Рубаков бугунги ўйинлар дастуридан ўрин олган илк учрашувда бош ҳакам сифатида фаолият олиб борди. Унинг бошқариб борган баҳсда Таиланд терма жамоаси Ливан устидан 2:0 ҳисобига ғалаба қозонди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист