locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон-Фин Педагогика Институти ва Ўзбекистон Регби Федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон-Фин Педагогика Институти ва Ўзбекистон Регби Федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
PHOTO: Telegram

4-июн куни Ўзбекистон Регби Федерацияси Бош котиби Каҳрамон Жалиловнинг Ўзбекистон-Фин Педагогика Институтига ташрифи доирасида институт раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар давомида томонлар талабалар орасида регбини ривожлантириш истиқболлари, қўшма тадбирлар ташкил этиш ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида регбини оммалаштириш, спорт тадбирлари, ўқув дастурлари ва ижтимоий соғломлаштириш ташаббусларини амалга ошириш бўйича ҳамкорликни назарда тутувчи меморандум имзоланди.
Томонлар айниқса талабалардан иборат регби жамоаларини ташкил этиш, регби-7 бўйича тўгараклар очиш ва мусобақалар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратдилар.
Ўзбекистон Регби Федерацияси спорт орқали ёшларни жисмоний тарбия ва жамоавий спорт турлари орқали ҳар томонлама ривожлантиришга интилиб, таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш борасида фаол иш олиб бормоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг