Ўзбекистондаги энг йирик оммавий югуриш лойиҳаларидан бири — Мен Ғолиб Run бошланди
Ўзбекистондаги энг йирик оммавий югуриш лойиҳаларидан бири — Мен Ғолиб Run бошланди
Мамлакат бўйлаб бугун ўтказилган Мен Ғолиб Run марафони югуришдан кўра каттароқ маънони намоён этди. Республикадаги 14 та шаҳарда бир вақтнинг ўзида ташкил этилган стартларда қарийб 40 минг киши иштирок этди.
Марафонга ҳарбийлар, куч тузилмалари ходимлари, курсантлар, спортчилар ва оддий югуриш ихлосмандлари қўшилди. Тадбир Ватан ҳимоячилари хотирасига бағишланиб, спорт ва ватансеварликни бирлаштирган йирик акцияга айланиб кетди.
Айниқса, старт чизиғида турли касб ва ёшдаги инсонларнинг бир мақсад йўлида жам бўлгани ўзгача руҳиятни намоён этди. Кимдир натижа учун югурди, кимдир хотира ва ҳурмат учун, аммо барчани бирлаштирган нарса — умумий ғоя бўлди.
10 километрлик масофада жамоалар орасида энг яхши натижани Мудофаа вазирлиги жамоаси кўрсатди. Шахсий баҳсларда эса ИИВ вакили Андрей Петров биринчи бўлди.
Мен Ғолиб Run сўнгги йиллардаги энг йирик ватансеварлик спорт лойиҳаларидан бири сифатида яна бир бор минглаб ватандошларимизни бирлаштира олди.
Тадбирлар Спорт вазирлигининг умумий координацияси ва Ўзбекистон Республикаси енгил атлетика Федерациясининг фаол кўмагида ташкил этилди.