locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонда от спорти йўналишидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди

Учрашувда Отабек Умаров, Ойбек Касимов ва Баҳромжон Ғозиевлар иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Olympic.uz

Евроосиё от спорти ассоциацияси президенти, Россия от спорти федерацияси раҳбари Марина Сечина бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон томонидан Спорт вазири Адҳам Икромов, МОҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов, шунингдек, мамлакат йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Ғозиев иштирок этдилар.

Айни пайтда Тошкентда конкур бўйича нуфузли мусобақалар ўтказилмоқда. Музокараларда томонлар от спорти йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш ва тажриба алмашиш мавзуларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, конкур бўйича Жаҳон кубоги саралаш босқичи ҳамда Евроосиё лигаси мусобақаларини ташкил этиш жараёни юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув давомида келгусида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, халқаро мусобақаларни юқори савияда ўтказиш ва минтақада от спортни ривожлантириш борасидаги изчил ишларини давом эттириш ҳақида сўз юритилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг