Ўзбекистон жамоаси Осиё чемпионатидан сўнг уйга қайтди
Ўзбекистон жамоаси Осиё чемпионатидан сўнг уйга қайтди.
10-17 май кунлари Индонезиянинг Йогякарта шаҳрида Осиё замонавий бешкураш чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақадан сўнг Ўзбекистон жамоаси халқаро мусобақани муваффақиятли якунлаб, уйга қайтди.
Турнир давомида спортчиларимиз Ўзбекистонни шараф билан ҳимоя қилишди ва қитъа чемпионатида еттита медални қўлга киритишди:
1-ўрин. Меҳринисо Қаҳрамонова — 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги шахсий мусобақада олтин
2-ўрин. Самира Абзалова — 19 ёшгача бўлганлар ўртасидаги шахсий мусобақада кумуш
2-ўрин. Меҳринисо Қаҳрамонова
2-ўрин. Сабина Юлдашева
2-ўрин. Музайяна Мураталиева — 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жамоавий мусобақада кумуш
2-ўрин. Муҳаммадамин Султонбеков
2-ўрин. Меҳринисо Қаҳрамонова — аралаш эстафетада кумуш
Осиё чемпионати жамоамиз учун муҳим халқаро старт бўлди ва Ўзбекистон терма жамоасига қитъа миқёсида қимматли тажриба, таъсирчан натижалар ва янги ютуқларни олиб келди.
Спортчилар, мураббийлар ва бутун жамоани муваффақиятли чиқишлари билан табриклаймиз!