Ўзбекистон замонавий бешкураш миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетди
Лагер Индонезиянинг Йогякарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига юқори сифатли тайёргарликни таъминлашга қаратилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: zamonaviy beshkurash
Ўзбекистон замонавий бешкураш миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетди.
Ўзбекистон замонавий бешкураш миллий терма жамоаси спортчилари бош мураббий бошчилигидаги мураббийлар штаби билан биргаликда Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетишди.
Лагер Индонезиянинг Йогякарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига юқори сифатли тайёргарликни таъминлашга қаратилган.
Ўқув-машғулот йиғини давомида спортчилар барча йўналишлар бўйича интенсив ишларини давом эттириб, жисмоний тайёргарлиги, техникаси ва мусобақага тайёргарлигини оширадилар.
Жамоамизга самарали ўқув-машғулот, муваффақиятли тайёргарлик ва Осиё чемпионатида кучли чиқишларни тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор