locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси томонидан Global Laser City Tour мусобақасининг иккинчи босқичи юқори савияда ташкил этилди

Барча қатнашчиларга махсус сертификатлар ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси томонидан Global Laser City Tour мусобақасининг иккинчи босқичи юқори савияда ташкил этилди
photo: zamonaviy beshkurash

21 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Tashkent City Park” мажмуасида UIPM – Халқаро замонавий бешкураш федерацияси шафелигида, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси томонидан Global Laser City Tour мусобақасининг иккинчи босқичи юқори савияда ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Газиев Баҳромжон Валиeвич, таклиф этилган нуфузли меҳмонлар — Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Қосимов Ойбек Омилович ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Раҳимова Дурдона Шукуриллаевна иштирок этдилар.

Мусобақада 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган, жами 400 нафарга яқин иштирокчи ўз маҳорат ва жисмоний тайёргарлигини намоён этди. Барча қатнашчиларга махсус сертификатлар ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Ушбу тадбирнинг ўтказилиши мамлакатимизда замонавий бешкураш спорт турининг янада ривожланиши, аҳоли ўртасида кенг тарғиб этилиши ва соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга қаратилган амалий қадам сифатида муҳим аҳамият касб этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг