Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғинқа киришди
Машғулотлар икки маҳалдан давом этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Ўзбекистон футзали
Жиззах шаҳридаги вилоят футбол академияси спорт залида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини бошланди.
Душанба куни бир маҳал машғулот ўтказган жамоамиз Олий лиганинг 2-тур учрашувлари якунига етгач, бугундан эътиборан машғулотларни икки маҳалдан давом эттирмоқда.
Нодир Элибоев бошчилигидаги ёшлар терма жамоаси куз фаслининг сўнгги ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида иштирок этиши режалаштирилган.
Шу боис йиғин давомида асосий эътибор футзалчиларнинг жисмоний тайёргарлигини янада кучайтириш, ўзаро ҳамжиҳатликни шакллантириш ҳамда ўйин амалиётини такомиллаштиришга қаратилмоқда.