Ўзбекистон U-16 терма жамоаси – Yerevan Mayor’s Cup 2025 турнирида фахрли 2-ўринни эгаллади!
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Арманистоннинг Ереван шаҳрида бўлиб ўтган Yerevan Mayor’s Cup 2025 халқаро волейбол турнири ўз якунига етди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон U-16 терма жамоаси муносиб иштирок этиб, 2-ўринни қўлга киритди.

Бу ёшларимиз илк марта халқаро турнирларда иштирок этишди ва чемпионатларни кумуш медаль билан бошлашди. Ишончимиз комилки, кейинги халқаро мусобақаларда биринчилигни ҳеч кимга бериб қўйишмайди.
Тўрт давлат терма жамоалари ўртасида ўтган ушбу нуфузли турнирда ёш волейболчиларимиз жисмонан чиниққанлиги, техник маҳорати ва жамоавий уйғунлик даражаси билан ажралиб турди. Турнир давомида ҳар бир ўйинда ғалаба учун жонбозлик кўрсатган вакилларимиз финалгача етиб борди.
Иброҳим Жалолов
Редактор