Ўзбекистон U-18 аёллар регби-7 терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўл олди
Бугун Ўзбекистоннинг 18 ёшгача бўлган аёллар регби-7 терма жамоаси Хитойга, 2025 йил 13–14 сентябрь кунлари Хух-Хото (Хитой Халқ Республикаси) шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё U-18 регби-7 чемпионатида иштирок этиш учун жўнаб кетди.
Ушбу мусобақа ёшлар терма жамоаси тайёргарлигининг муҳим босқичи бўлиб, халқаро майдонда юқори даражадаги ўйинни намойиш этиш учун ноёб имкониятдир.
Ўзбекистон U-18 миллий жамоаси таркиби:
1. Худойберганова Лайло
2. Урозбоева Гулсанам
3. Раҷабова Шайдо
4. Жўмабоева Наргиза
5. Рузматова Гулрух
6. Рахимова Мафтуна
7. Авазхонова Сарвиноз
8. Зокиржонова Дилнозахон
9. Олломберганова Хулкар
10. Одилова Шохзода
11. Абдупаттаева Нозимахон
12. Янғибоева Феруза
Мураббийлар ва маъмурий штаб:
• Иванов Павел — бош мураббий
• Акрамов Фарҳод — менежер
• Малков Антоний — шифокор