Ўзбекистон терма жамоаси “Sharjah Nation Cup” мусобақасида иштирок этади
Ушбу турнир ўзбекистонлик чавандозлар учун халқаро майдондаги тажрибани ошириш, спорт маҳоратини намоён этиш ҳамда юқори натижалар учун курашишда муҳим имконият ҳисобланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Ot sporti Uzbekistan
2026 йилнинг 29 январ – 1 февраль кунлари БАА🇦🇪, Шаржа шаҳрида от спорти бўйича халқаро турнир — Sharjah Nation Cup бўлиб ўтади. Мусобақа FEI томонидан тасдиқланган бўлиб, унда дунёнинг турли мамлакатларидан кучли чавандозлар қатнашади.
Турнир от спортинг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича ўтказилиб, қуйидаги тоифаларни ўз ичига олади: CSIO4*, CSI1* (indoor), CSIYH1* (outdoor), CSIOY (outdoor), CSIOJ (indoor) ҳамда CSIOCh (indoor).
Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади.
Ушбу турнир ўзбекистонлик чавандозлар учун халқаро майдондаги тажрибани ошириш, спорт маҳоратини намоён этиш ҳамда юқори натижалар учун курашишда муҳим имконият ҳисобланади.
Иброҳим Жалолов
Редактор