Ўзбекистон терма жамоаси “Grand Prix Challenge” турнирида иштирок этади
Таэквондочиларимиз Корея йўлида
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Olympic.uz
28–31 август кунлари Жанубий Кореянинг Мужу шаҳрида таэквондо WT бўйича нуфузли “Grand Prix Challenge” мусобақаси бўлиб ўтади. Унда юртимиз терма жамоаси ҳам қатнашади.
Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси маълумотига кўра, мусобақада қуйидаги спортчилар иштирок этади:
Эркаклар:
-58 кг: Омонжон Отажонов, Камронбек Мансуров, Мирдиёр Мирайимов
-68 кг: Исломбек Ражабов
+80 кг: Шуҳрат Салаев, Марат Мавлонов, Ёдгор Жўрабоев
Аёллар:
-49 кг: Лайло Ҳасанова, Мадина Шониёзова, Дилноза Тангирова
-57 кг: Мадина Мирабзалова, Шаббона Абдувалиева
-67 кг: Озода Собиржонова, Севинч Ҳайитова, Диёра Азизова
Бакрадзе Иман
Редактор