locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон терма жамоаси Абу Даби шаҳридаги CSI4* халқаро мусобақасида иштирок этди

Мусобақанинг 13 декабрь куни бўлиб ўтган баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Акбар Шарипов 125 см баландликдаги йўналишда муваффақиятли иштирок этиб, 5-ўринни эгаллади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон терма жамоаси Абу Даби шаҳридаги CSI4* халқаро мусобақасида иштирок этди
photo: Ot sporti Uzbekistan

Ўзбекистон терма жамоаси Абу Даби шаҳридаги CSI4* халқаро мусобақасида иштирок этди.

2025 йил 11–14 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида от спортининг тўсиқлардан сакраш тури бўйича CSI4* халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобақа турли йўналишларда дунёнинг энг кучли чавандозларини бирлаштирди.

Мусобақанинг 13 декабрь куни бўлиб ўтган баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Акбар Шарипов 125 см баландликдаги йўналишда муваффақиятли иштирок этиб, 5-ўринни эгаллади.

CSI4* мусобақаси FEI (Халқаро от спорти федерацияси) рейтинг тизимига киради. Ушбу мусобақада қўлга киритилган натижалар спортчиларга халқаро рейтинг очколарини жамғариш имконини беради. Мазкур очколар келгусида, жумладан, 2028 йил Лос-Анжелес Олимпия ўйинларида иштирок этиш имкониятига бевосита таъсир кўрсатади.

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари таъкидлашича, Абу Даби мусобақаси спортчиларнинг маҳорати ва рақобатбардошлигини намоён этиш билан бирга, уларни халқаро майдонда юқори рейтингларга олиб чиқиш ҳамда Олимпия ўйинларига тайёрлаш жараёнида муҳим босқич ҳисобланади.

Барча спортчиларимизга кейинги стартларда омад тилаймиз! Ушбу мусобақа Ўзбекистон от спортининг жадал ривожланиб бораётганини ва профессионал даражага чиқиб бораётганини яна бир бор намоён этди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг