locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон терма жамоаси Абу Даби CSI4 * халқаро мусобақасида иштирок этади

Ушбу мусобақа дунёнинг энг кучли скачкилларини бирлаштирувчи нуфузли халқаро тадбир ҳисобланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон терма жамоаси Абу Даби CSI4 * халқаро мусобақасида иштирок этади
photo: Ot sporti Uzbekistan

Ўзбекистон терма жамоаси Абу Даби CSI4 * халқаро мусобақасида иштирок этади.

2025 йил 11–14 декабрь кунлари БААнинг Абу Даби шаҳрида от спортининг тўсиқлардан сакраш тури бўйича CSI4* халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа дунёнинг энг кучли скачкилларини бирлаштирувчи нуфузли халқаро тадбир ҳисобланади.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари – Курбанов Бекзод, Абдуллаев Абдураҳмон, Абдуллаев Феруз ва Шарипов Акбар иштирок этади. Жамоа аъзолари халқаро майдонда ўз маҳоратларини намоён этиш, мамлакат шарафини ҳимоя қилиш ва от спортининг жадаллиғини янада кўрсатишни мақсад қилган.
CSI4* мусобақаси FEI (Халқаро От Спорти Федерацияси) рейтинг тизимига киради, шунинг учун жамоа аъзолари ушбу мусобақада халқаро рейтинг балларини тўплаш имкониятига эга. Ушбу баллар келажакда, жумладан, 2028 йилги Лос-Анжелес Олимпиадасида иштирок этиш имкониятига ҳам таъсир қилади.
Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари фикрича, Абу Даби мусобақаси нафақат спортчиларнинг жадаллиги ва маҳоратларини намоён этади, балки уларни халқаро майдонда юқори рейтингга олиб чиқиш ва Олимпиадага тайёрлаш жараёнида муҳим босқич ҳисобланади.
Барча спортчиларга омад тилаймиз! Мухлисларимиз ва от спорти ихлосмандлари учун ушбу мусобақа Ўзбекистон спортинг жадал ва профессионаллиғини яна бир бор кўрсатади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг