Ўзбекистон таеквондо WT ассоциациясининг йиллик ҳисобот-конференцияси ўтказилди
2026 йил давомида таеквондо WT спорт турини Республика бўйлаб оммавийлигини ошириш юзасидан ташкил этилиши зарур чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: taekvando Uzbekistan
Бугун Ўзбекистон таеквондо WT ассоциациясида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон таеквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов бошчилигида якунланган 2025 йил бўйича сарҳисоб йиғилиши ўтказилди.
Унда ассоциация томонидан таеквондо WT спорт турини янада ривожлантириш йўлида бажарилган ишлар, шунингдек, вилоят бўлими раҳбарлари йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот беришди.
2026 йил давомида таеквондо WT спорт турини Республика бўйлаб оммавийлигини ошириш юзасидан ташкил этилиши зарур чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Иброҳим Жалолов
Редактор