Ўзбекистон сув спорти федерацияси Бош котиби Руслан Мўстаев Сингапур институти ректори Илҳом Маматқулов билан учрашди
Ташриф давомида Илҳом Маматқулов Сув спорти саройидаги замонавий иншоотлар ва инфратузилмани кўздан кечирилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: suv sporti
Олимпик шаҳар Сув спорти саройида Ўзбекистон сув спорти федерацияси Бош котиби Руслан Мўстаев Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ректори Илҳом Маматқулов билан учрашди.
Учрашувда ҳамкорлик истиқболлари ҳамда мамлакатимизда сув спортни оммалаштириш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф давомида Илҳом Маматқулов Сув спорти саройидаги замонавий иншоотлар ва инфратузилмани кўздан кечириб, мажмуа халқаро савиядаги спортчиларни тайёрлаш имкониятларини таъкидлади.
Иброҳим Жалолов
Редактор