locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ўсмирлар дзюдо терма жамоасида янги бош мураббий — у румыниялик мутахассис

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ўсмирлар дзюдо терма жамоасида янги бош мураббий — у румыниялик мутахассис
Расм: Инстаграмдаги judo_uzbekistan саҳифа Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси

Румыниялик дзюдо мураббийи Аурелиан-Чиприан Флис Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига бош мураббий сифатида тайинланди. У рўйхатдан ўтган ҳолда расман мураббий сифатида таништирилди — бу танишув ҳозирда Деновда мусобақаларга тайёргарлик кўраётган ўсмирлар термаси билан учрашув пайтида бўлиб ўтди.

44 ёшли Флис мураббийлик фаолияти давомида Румыния, Озарбайжон ва Мальтада ишлаган. У дунёда машҳур бўлган япон дзюдо институти — Кодокан аъзоси ҳисобланади ва 5-ДАН қора белбоғ соҳиби. У бир нечта машҳур мактабларда дзюдо бўйича таълим олган. Унинг қўл остида Катринa Эспозито (48 кг гача) Мальтанинг Олимпиадада иштирок этган илк дзюдочисига айланди (Париж-2024).

Аурелиан-Чиприан Флис ўсмирлар терма жамоаси билан ишлаш билан бирга, аёллар терма жамоаси машғулотларини ташкил этишда ҳам координатор сифатида ёрдам беради.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг