locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон сквош ва падел федерациясининг очилиш маросими ўтказилди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон сквош ва падел федерациясининг очилиш маросими ўтказилди
Фото: Спорт вазирлиги

Куни кеча Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги марказий Экопарк боғида Ўзбекистон сквош ва падел федерациясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти, Қатарнинг Ўзбекистондаги Фавқулоддаги ва Мухтор элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим, Халқаро спорт расмийси, Халқаро киберспорт федерациясининг собиқ Президенти Влад Маринеску, сквош ва падел федерацияси мутасаддилари, шунингдек, ушбу спорт турларининг мухлислари иштирок этишди.

Расмийлар янги федерация ўз ишини бошлагани билан барчани қутлаб, ташкилотнинг келгуси фаолиятига омад тилашди. Ушбу спорт турлари дунё бўйлаб ўз оммавийлигини тобора ошириб бормоқда. Хусусан, сквош Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ва Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган.

Тадбир давомида ҳар икки йўналиш бўйича профессионал спортчилар ўз маҳоратларини намойиш қилиб, йиғилганларни ушбу спорт турлари билан яқиндан таништиришди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг