Ўзбекистон Республикаси Кубоги — от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича катталар ўртасида
Ўзбекистон Республикаси Кубоги — от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича катталар ўртасида
13–16-октябрь кунлари Universal Horses Stable от спорти мажмуасида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.
Мусобақа давомида мамлакатимизнинг маҳоратли чавандозлари турли баландликдаги тўсиқлардан иборат маршрутларда ўзаро беллашиб, ғолиблик учун кураш олиб борадилар.
Манзил: Universal Horses Stable
13-октябрь — Биринчи кун
Ветеринария кўриги (Vet Check)
14-октябрь — Иккинчи кун
10:00 старт
• A тоифаси — 130 см
• D тоифаси — 115 см
• B тоифаси — 115 см ва 120 см
• E тоифаси — 110 см
15-октябрь — Учинчи кун
• A тоифаси — 140 см
• D тоифаси — 125 см
• B тоифаси — 120 см ва 125 см
• E тоифаси — 115 см
16-октябрь — Тўртинчи кун
• A тоифаси — 150 см
• D тоифаси — 135 см
• B тоифаси — 125 см ва 130 см
• E тоифаси — 120 см
• 6 тўсиқ (six bars)
Барча от спорти ихлосмандларини мусобақаларни томоша қилишга ва чавандозларимизни қўллаб-қувватлашга таклиф этамиз.