locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Регби Федерацияси ва Жисмоний тарбия ва спорт илмий-тадқиқот институти стратегик ҳамкорлик бўйича Меморандум имзолади

Меморандум беш йил муддатга тузилган бўлиб, томонларнинг ўзаро манфаатдорлиги мавжуд бўлса, автоматик тарзда узайтирилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон Регби Федерацияси ва Жисмоний тарбия ва спорт илмий-тадқиқот институти стратегик ҳамкорлик бўйича Меморандум имзолади
photo: regbi Uzbekistan

Ўзбекистон Регби Федерацияси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт илмий-тадқиқот институти регбини ҳар томонлама ривожлантириш, илмий-методик ёндашувлар ва замонавий инновацион технологияларни ўйинчилар ҳамда мураббийлар тайёрлаш жараёнига жорий этишга қаратилган узоқ муддатли Ҳамкорлик Меморандумини имзолади.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг спортчилар тайёрлаш тизимини модернизация қилиш, машғулот жараёнининг сифатини ошириш ва жамоавий спорт турларини ривожлантиришга оид давлат дастурлари ва қарорларига асосланади.

Ҳамкорлик доирасида томонлар қуйидагилар бўйича келишиб олди:
– ёш олимларнинг регби бўйича илмий тадқиқотларда иштирок этиши учун шароит яратиш;
– истиқболли илмий лойиҳалар ва методик материаллар — дарсликлар, дастурлар, видеоқўлланмалар ишлаб чиқиш;
– қўшма илмий-амалий семинарлар, мастер-класслар ва конференциялар ўтказиш;
– инновацион технологияларни машғулот жараёнига ва иқтидорли ёшларни саралаш тизимига жорий этиш;
– миллий ва ёшлар терма жамоаларининг ўқув-машғулот йиғинида комплекс илмий тадқиқотлар ўтказиш;
– халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан мутахассисларнинг хорижда малака оширишини йўлга қўйиш.

Меморандум беш йил муддатга тузилган бўлиб, томонларнинг ўзаро манфаатдорлиги мавжуд бўлса, автоматик тарзда узайтирилади. Ушбу ҳужжат регби бўйича илмий базани мустаҳкамлаш ҳамда халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори малакадаги спортчиларни тайёрлаш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг