locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон регби федерацияси раҳбариятининг Қозоғистон Республикаси делегацияси билан расмий учрашуви бўлиб ўтди

Мазкур учрашув 4–5-август кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таклифига биноан ўтказилган Ўзбекистон–Қозоғистон бизнес-форуми якунлари доирасида ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон регби федерацияси раҳбариятининг Қозоғистон Республикаси делегацияси билан расмий учрашуви бўлиб ўтди
photo: regbi Uzbekistan

2026 йил 6-август куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Ўзбекистон регби федерацияси раҳбариятининг Қозоғистон Республикаси делегацияси билан расмий учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув 4–5-август кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси таклифига биноан ўтказилган Ўзбекистон–Қозоғистон бизнес-форуми якунлари доирасида ташкил этилди. Форум ишида Қозоғистон Республикаси «Atameken» Тадбиркорлар миллий палатаси Президиуми раиси Канат Шарллапаев иштирок этди. У айни пайтда Қозоғистон регби федерацияси президенти ҳам ҳисобланади. Шу муносабат билан ишбилармонлик дастури якунларида Ўзбекистон ва Қозоғистон регби федерациялари раҳбарларининг икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда регби соҳасидаги шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган алоҳида учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон регби федерацияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори Содиқ Саfoев, Ўзбекистон регби федерацияси Бош котиби Қаҳрамон Жалилов, Қозоғистон регби федерацияси Президенти, Қозоғистон Республикаси «Atameken» Тадбиркорлар миллий палатаси Президиуми раиси Канат Шарллапаев, шунингдек, Қозоғистон Ташқи савдо палатаси бошқаруви раиси, Қозоғистон Республикаси «Atameken» ТМП бошқаруви раиси ўринбосари Мурат Каримсаков иштирок этдилар.

Музокаралар давомида томонлар миллий федерациялар ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини, жумладан, болалар-ўсмирлар ва талаба регбисини ривожлантириш, спортчилар ҳамда мутахассисларни тайёрлаш борасида тажриба алмашиш, қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ва халқаро мусобақаларни ташкил этиш, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларида регбини янада оммалаштиришга қаратилган ташаббусларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда миллий федерацияларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш орқали Марказий Осиё регбисининг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида иштирокчилар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон регби федерациялари ўртасидаги яқин ҳамкорликни ривожлантириш минтақада регбини янада тараққий эттириш йўлидаги муҳим қадам бўлишига ишонч билдирдилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг