locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон регби-7 бўйича Осиё ўйинларида иштирок этиш учун расмий таклиф олди

"Asia Rugby" томонидан Ўзбекистон регби федерацияси Бош котиби Қаҳрамон Жалилов номига тасдиқ хати юборилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон регби-7 бўйича Осиё ўйинларида иштирок этиш учун расмий таклиф олди
photo: regbi Uzbekistan

Ўзбекистон регби-7 бўйича эркаклар терма жамоаси 2026-йилда Япониянинг Айчи ва Нагоя шаҳарларида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этиш учун расмий таклиф олди.

"Asia Rugby" томонидан Ўзбекистон регби федерацияси Бош котиби Қаҳрамон Жалилов номига тасдиқ хати юборилди. Унда миллий терма жамоанинг қитъадаги энг йирик кўп спорт турлари мусобақаси доирасида регби-7 турнирида қатнашиши қайд этилган.

"Asia Rugby" Ўзбекистон регби федерациясини ушбу ютуқ билан табриклаб, мамлакатнинг минтақада регби спорт турини ривожлантириш ва тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси ҳамда халқаро мусобақалардаги фаол иштирокини алоҳида таъкидлаган.

Расмий ариза топшириш тартиби, асосий муддатлар ва қўшимча талаблар бўйича батафсил маълумотлар яқин вақт ичида тақдим этилиши кутилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг