Ўзбекистон от спорти жамоаси БААда нуфузли мусобақада иштирок этади
Мусобақа 13–16 ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Ot sporti Uzbekistan
Ўзбекистон от спорти жамоаси БААда нуфузли мусобақада иштирок этади.
13–16 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)нинг Ал Айн шаҳрида от спортинг энг машҳур йўналишларидан бири — тўсиқлардан сакраш (Show Jumping) бўйича CSI2* халқаро мусобақаси бўлиб ўтади.
Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя этади. Терма жамоамиз таркиби:
Қурбонов Бекзод
Абдуллаев Феруз
Абдуллаев Абдураҳмон
Бу мусобақа спортчиларимиз учун катта тажриба мактаби бўлиб, халқаро миқёсда Ўзбекистон от спортининг янги босқичга кўтарилишига хизмат қилади. Ал Айн шаҳрида ўтадиган бу мусобақада дунёнинг энг кучли чавандозлари иштирок этади ва юртимиз вакиллари улар билан тенг майдонда беллашадилар.
Иброҳим Жалолов
Редактор